Австралияда ўргимчакларнинг 50 янги тури кашф қилинди. Тадқиқотчилар Квинсленд шимолидаги Кейп-Йорк яриморолига уюштирган 10 кунлик экспедициясидан кейин ана шундай баёнот билан чиқишди. The Guardian шу ҳақида маълум қилди

Манбага кўра, экспедиция рўйхатидан Maratus ўргимчакларининг ёрқин рангли янги тури, чумолихўр ўргимчакларнинг янги турлари, Supunna ўргимчакларининг олд оёқлари оқ-қора бўлган яна бир вакили ва Mygalomorphae оиласига мансуб йирик қора ўргимчак кабилар ўрин олган.

Бугунги кунда Австралия ҳудудида ўргимчакларнинг жами 3500 машҳур тури мавжуд бўлиб, яна 7-15 минг турининг  таснифланиши кутилмоқда. Уларнинг деярли барчаси беозор ва инсонга жиддий зиён етказмайди.