Бельгияда бирданига иккита улкан гул гуллади

Жамият 11 Апрель 2017 13212

Бельгиянинг Мейзе шаҳридаги ботаника боғида камёб ҳолат кузатилди – бу ерда “мурда гул” дея аталувчи (Titan Arum ёки Amorphophallus titanum) иккита гул гуллаган. Бу ҳақда RTBF телерадиокомпанияси хабар берди.

Дунёдаги энг катта, дея ҳисобланувчи ўсимлик баландлиги 143 сантиметрни ташкил этиши мумкин. 

Titan Arum бундай номни ўзидан тарқалувчи бадбўй ҳид туфайли олган. Фақатгина рўмолча ёрдамида яқиндан туриб томоша қилиш мумкин бўлган бу гул сариқ рангдаги катта марказий қисмга эга бўлиб, унинг баландлиги уч метргача етиши мумкин.

Ҳар 5-10 йилда бир марта ва атиги 72 соат давомида гулловчи йирик-ўсимликнинг оғирлиги юз килограммга етиши мумкин.

Titan Arum Индонезиянинг Суматра оролида 1878 йилда илк бора учратилган. Уни дунёдаги бир неча ботаника боғларидагина сунъий равишда ўстиришга эришишган. 

Кўпроқ янгиликлар