Бухоронинг Қоракўл туманидаги муаммолар қачон ҳал этилади?

Жамият 11 Апрель 2017 23220

Бухоро сафаридан қайтар эканмиз, юртдошларимиз томонидан юборилган бир қанча мурожаатга аҳамият қаратдик. Боиси, уларда айтилган муаммолар оддий инсон учун керак бўладиган бирламчи эҳтиёжлар ҳақида эди. 

Уларга эътибор қаратинг:

“Ассалому алайкум. Қоракўл тумани, Қуввача қишлоғига тоза ичимлик сув қачон олиб келинади? Иккинчи савол: қишлоғимиздаги канал таъмирталаб бўлиб қолган. У ер қачон таъмир қилиниши тўғрисида маълумот берсангиз?”

“Мен Қоракўл тумани, “Зарафшон” маҳалласи, Зарафшон кўчасида истиқомат қиламан. Кўчамизда газ таъминоти яхши эмас - уйлар исимайди. Ҳар хўжаликда кексалар, чақалоқлар бор. Шу боис қишдан чиқиш қийин бўлмоқда. Зарафшон кўчасида газ таъминоти қачон яхшиланади?”

“Ассалому алайкум. Қоракўл туманидан Жиғачи қишлоғига борадиган йўл қачон тузатилади? Бу йўлдан ёмғир ёғса, юриб бўлмайдиган ҳолатга келди”.

Бундай мурожаатлар рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Ижодий гуруҳ Қоракўл туманининг Қуввача қишлоғига отланди. Қишлоққа кириб борар эканмиз, йўлнинг аҳволи ҳақиқатдан  ҳам ачинарли даражада эканлигига гувоҳ бўлдик. Қишлоқ марказида бизни мурожаат йўллаган юртдошларимиз кутиб олди. Очиғи, бизни келишимизга ишонқирмаган қуввачаликлар муаммолар юзасидан суҳбатлашди. 

“Шу каналда 10 йилдан бери аччиқ, шўр сув келади. Дарахтлар қуриб кетган. Ҳосил тушиб кетган. Одам тугул, мол ичолмайди бу сувни. Ундай кейинги энг катта муаммо бу йўл. Мана кўрдингиз.... агар ёмғир, қор ёғса, юриб бўлмайди. Ботиб қолади. Ундан кейин мана шу ердан 3 кмдан узоқликда бозор бор. Қорахожи бозори. Ҳоким қайта қурамиз, деб 7 йил олдин бузган. Паттасига пул йиғади. Лекин чек бермайди. Қуруқ бир хароба ерда бозор”, дейди қишлоқ аҳли. 

Гувоҳи бўлганингиздек, бу ерда йиғилиб қолган муаммолар Қуввача қишлоғи аҳолисини йиллар давомида қийнаб келмоқда. Биз ушбу ҳолат бўйича шу куннинг ўзида Қоракўл тумани ҳокимлигига бордик. Гарчи туман ҳокими селектр йиғилишини ўтказаётган бўлсада, бизни қабул қилди ва мазкур мурожаатлар бўйича зудлик билан чора кўришини ваъда берди. 

Тошкентга келганимизда эса Қоракўл тумани ҳокимлиги мазкур мурожаатлар юзасидан алоҳида комиссия тузилганлигини ва чора - тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, қишлоқ аҳолиси муаммолари бартараф этилаётганлиги хақида ахборот берди. 

Умид қиламизки, кейинги сафар Қуввача қишлоғи манзараси бошқача бўлади.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар