Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Пауло Дибала «Барселона»га ўтиши мумкинлиги борасида берилган саволларга жавоб қайтарди..

«Барселона»га ўтиш? «Палермо»да тўп суриб юрганимда қачондир «Ювентус» сафида пайдо бўламан деб ўйламагандим. Ҳаттоки эртага воқеалар ривожи қандай тус олишини била олмайсан.Шундай экан келажакда нима бўлиши ҳақида бир нарса дея олмайман.

Ҳозир эса ҳар бир кунимни «Ювентус»га бағишлаганман ва бор эътиборим шунга қаратилган. Футболдан завқ олмоқдаман. бу ерда мени яхши кўришади ва менга жуда яхши муносабатда бўлишади», — дея Дибаланинг сўзларини келтиради Marca.