ЕЧЛнинг чорак финали доирасида «Боруссия» ва «Монако» жамоалари учрашуви олдидан портлаш рўй берган. Ушбу маълумот немислар жамоасининг твиттерида тасдиқланган.

Bild маълумотига кўра, портлаш дортмундликлар жамоаси автобуси олдида содир бўлган ва жамоанинг испаниялик ҳимоячиси Марк Бартра жароҳатланган. У айни вақтда шифохонага олиб кетилган, қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.

Портлаш стадиондан 10 км масофада рўй берган. Ҳозирча учрашув ўтказилиши сўроқ остида. Бартра бошланғич таркибга киритилганди, бу борада жамоа вакиллари УЕФА билан ўйиннинг ўтказилиши масаласини муҳокама қилишмоқда.

Дортмунддаги ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45га белгиланган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.