Ferrari: Энг машҳур спорт автомобилларининг тарихи (фото)

Технология 11 Апрель 2017 9337

70 йил муқаддам, 1947 йилнинг 12 мартида Энцо Феррари ўзининг шарафига номланган илк автомобилнинг рулига ўтирган эди. У 125 S модели эди.

Орадан бир неча ўн йиллар ўтгач Ferrari NV люкс синфининг жаҳон брендига айланиб улгурган. Фақатгина ўтган йилнинг ўзида уларнинг даромади 3,1 млрд. доллардан ошиқроқни ташкил этди. Superfast, GTC4 Lusso, 488 GTB, Spider, California, LaFerrari ёки F12 каби автомобилларнинг нархи юз минглаб долларга баҳоланади, қуввати эса 600 от кучидан ортиқроқ.

Бироқ бугун конвейердан чиқаётган Ferrari’ларнинг ҳаммаси ҳам топиниш объекти бўлавермайди. 250 GTO пойга афсонаси билан баслашиш қийин ёки барча Miami Vice ўйини орқали кўпроқ танийдиган Ferrari Daytona Spider ва Ferrari Testarossa каби поп-маданиятнинг ўлмас қисмига айланиш душвор. Бренднинг фанатлари 1990-йиллар бошидаги 1984 Ferrari GTO ва Ferrari 348 GTBs ҳақида ҳануз орзу қилишади, барча бирдек севадиган Dino ва такрорланмас Enzos ҳақида гапиришнинг ўзи ортиқча. Келинг, Ferrari тарихининг энг ёрқин саҳифаларини биргаликда варақлаб кўрайлик.

.Энцо Феррари

Энцо Феррари илк Ferrari 125 S моделининг рулига 1947 йилнинг 12 мартида ўтирган. У машинада Италиянинг Маранелло шаҳри кўчаларини кезади. Шундай қилиб итальян стилини бутун дунёга машҳур қилган компаниянинг тарихи бошланади.

Феррари Scuderia Ferrari Grand Prix пойга жамоасининг асосчиси ҳисобланади. Ferrari бренди "Формула-1"да 1950 йилда иштирок этади, шу сабабли компаниянинг кейинги ютуқлари ҳеч ким учун сюрприз бўлмай қолади. Энцо Феррари 1988 йилнинг 14 августида Маранеллода вафот этади. У 90 ёшни қаршилаган эди

 

Барча Ferrari’ларнинг отаси

12 цилиндрли 125 S модели Пиаченцадаги пойгаларда 1947 йилда иштирок этади. Шу йили у 136 км масофада ўртача тезликнни соатига 88 км.га етказиб, Рим гран-присини ютади.

2015 йилда Ferrari NV Йью-Йорк фонда биржасида қайдга олинади (NYSE: Ferrari NV [RACE]). 2017 мобйнида компаниянинг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларида ўтказилади. Тадбирларнинг рамзи — кишнаётган от туширилган машҳур эмблема, мавзуси эса — "Ҳиссиётларда ҳаракатга келиш".

 

Итальян ракетаси

Ferrari Thomassima — жуда ноёб модель. Бор йўғи учта шундай автомобиль ишлаб чиқарилган: Thomassima I сув тошқини вақтида нобуд бўлган, Thomassima III Италиянинг Модена шаҳридаги Ferrari музейидан жой олган. Суратда эса Шимолий Калифорнияда хусусий мулк сифатида фойдаланилаётган Thomassima II тасвирланган. У 1966 йилда Ferrari 330 P4га эҳтиром сифатида эксплуатацияга киритилган.

Маълумки, Maserati ишлаб чиқувчилари ушбу моделнинг яратилишида катта хизмат қилишган. Автомобилни ҳар икки компания инженерлари яратишган, чунки Ferrari’нинг етакчи ихтирочиси Том Мид илгари Maserati’нинг пойга автомобиллари бўлимида ишлаган.

 

Нуфуз рамзи

Британиялик комик Питер Селлерс ва унинг хотини, швед актрисаси Бритт Экленд 1965 йилнинг октябрида 400 от кучига эга Ferrari 500 Superfast’ни томоша қилишмоқда. Селлерс автомобильни ҳозиргина Эрлс-Корт (Лондон) даги автосалондан 11,5 минг фунт-стерлингга харид қилган.

Ferrari Superfast сериясини 1964 йилдан 1966 йилгача ишлаб чиқарган ва уни 2017 йилда қайтадан ишлаб чиқармоқчи. Биринчи серияда бор-йўғи 25 автомобиль бўлган, иккинчисида эса 12 та. Уларнинг аксарияти қироллик оилалари, юқори мартабали шахслар ва Ҳолливуд юлдузлари томонидан харид қилинган.

 

Ferrari афсонаси

Laferrari Aperta — 70 йиллик юбилейга аталган чекланган миқдордаги модель ҳисобланади. V12 двигатели, электр узатма ва KERS технологияси шарофати билан автомобил қуввати 949 от кучига тенг.

Бу модель технология, унумдорлик, стиль ва эсклюзивлик борасида Ferrari’нинг асосий қадриятларини ўзида мужассамлаштирган ва сайёрамиздаги энг орзу қилинган автомобиль ҳисобланади. Бу фотосурат 2016 йилги Париж автосалонида олинган, айни пайтда ишлаб чиқарилган барча автомобиллар сотиб бўлинган.

 

Бир чимдим рок

Who poses at Tara рок-гуруҳи барабанчиси Кит Мун ва унинг қизи Аманда Суррей графлиги Чертси шаҳридаги ўз уйида. Бу фотосурат 1972 йилнинг окябрида олинган, унда Мун коллекциясидаги бошқа баъзи автомобилларни, масалан пачоқланган Ferrari Dino’ни ҳам кўриш мумкин.

Ferrari’нинг орқа узатмага эга бўлган ҳар қандай спортча автомобили "Dino" номи остида ишлаб чиқарилар эди, Унинг капоти остида камида 12 та цилиндр бўлиб, 1968–1976 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган.

Гарчи Dino’нинг пайдо бўлиши сал арзонроқ автомобиллар ишлаб чиқаришга уриниш бўлган бўлса-да, модель бренд фанатлари ичида катта шуҳрат қозонган. Идеал шароитларда автомобиль Porsche 911’га рақобат қилиши мумкин эди. Автомобиль Энцо Феррарининг 24 ёшида вафот этган ўғли номига қўйилган.

Dino 246 Ferrari’нинг нисбатан оммавий ишлаб чиқарилган илк автомобили бўлган бундай моделдан 3,5 мингтаси сотилган.

 

Монаконинг дабдабали ҳаёти

Бу фотосуратда Тони Брукс Монако Гран-присида Ferrari Dino 246 №50 рулида 1959 йилда Монте Карло кўчаларида сайр қилмоқда. Dino’нинг 2,4 литр ҳажмли, 195 от кучи қувватли Dino 246 каби моделлари юқориси ёпилган GT автомобиль-купелари кўринишида ишлаб чиқилган.

1971 йилдан сўнг унинг асосида Spyder GTS модели пайдо бўлган. Британиялик пойгачи Тони Брукс "Формула-1" пойгалари бўйича 39 та жаҳон чемпионатида иштирок этган ва 10 марта шоҳсупага кўтарилган. Улардан 6 тасида биринчи ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, у Vanwall ва Aston Martin жамоаларида ҳам пойгада қатнашган.

 

Шоу юлдузлари

Қатнашувчилар ва ҳакамлар 2016 йил 21 августда Калифорниядаги Пеббл Бичдаги Concours d'Elegance кимошди савдоасида Ferrari 330 P4 Drogo Spyder 1966’ни қуршаб олишган. Ferrari’нинг бу модели ретро-автомобиллар кимошди савдосида 370 миллион маблағ сарфлаган коллекционерлар ўртасида энг машҳури бўлиб чиқди, чунки 2 та LaFerrari автомобили учун пу пулларнинг 3 миллиони тўланган.

Pebble ким ошди савдосининг бу йил тахмин қилинаётган энг йирик 10 битимидан 5 таси Ferrari 250 ҳиссасига тўғри келиши кутилмоқда — у ҳануз энг машҳур моделлигича қолмоқда.

2012 йил майида 1962 йилги Ferrari 250 GTO автомобили тарихдаги энг қиммат автомобилга айланди: америкалик телекоммуникация магнати Крейг Макко уни 38,1 миллион долларга харид қилган.

 

Ferrari-"тўртталик"

Ferrari FF 2011 Сиднейдаги автошоу давомида. Бу Ferrari’нинг энг янги тарихи давомида тўлиқ узатмали тўрт ўриндиқли илк автомобиль ҳисобланади. Ҳэтчбэк кузовига эга стилли автомобиль 12 цилиндрли дивгатель ва қўш бирикмали узатмалар қутисига эга. Салонда катта ёшли тўрт киши учун етарли жой бор, орқа қисмида эса Ferrari мезонлари бўйича жуда сиғимли багаж жойлашган.

Моделнинг бошланғич баҳоси 300 минг доллар туради; илк ишлаб чиқариш йилида 800 тагина автомобиль ясалган. Ўшандан бери Ferrari шу мавзуга оид бир нечта вариантни тақдим этди. Улардан бири ўта ниҳоятда тез Ferrari GTC4 Lusso — анча бежирим ва йўлда янада тажовузкор кўринишга эга модель ҳисобланади.

 

Пойгадаги парвоз ва қулашлар

 

Жанкарло Багетти ва Марио Касонининг Ferrari Dino 166P пойга автомобили (фото 1965 йилнинг июнида суратга туширилган) фастбэк тепидаги кичикроқ шифти билан фарқланган, бироқ Францияда ўтган "Ле Манда 24 соат" пойтагсида бор-йўғи икки соат қатнашган, шундан сўнг двигателидаги нуқсонлар боис фойдаланилмай қўйилган.

Бир йил муқаддам Жон Сертиес Ferrari 158 F1 автомобилида "Формула-1" бўйича жаҳон чемпиони бўлган, бу муваффақиятсизлик эса фанатларни чуқур қайғуга солган. Бироқ орадан икки йил ўтиб, Ferrari’нинг уч автомобили (иккита 330 P4 ва 412 P) Флоридадаги Дайтон шаҳрида ўтказилган чидамлилик пойгасида шоҳсупанинг энг юқорисидан жой эгаллашган.

 

Улуғворликни таъқиб этиб

"Формула-1" пойга Ferrari’си 2017 йил бошида Барселонадаги синов трекида айлана йўлни якунламоқда. Февраль ойида Ferrari янги пойга автомобилини тақдим этди ва у Mercedes-Benz Daimler AG билан 2017 йилги "Формула-1" чемпионатида баслашади.

Scuderia Ferrari жамоаси сўнгги марта конструкторлар кубогида 10 йилча муқаддам — 2008 йилда ғалаба қозонган, ўтган йили эса бирор пойгада ғалаба қозона олгани йўқ, шу сабабли итальянлар: "Бизда ўзимизни оқлаш учун бирор баҳона қолмади", дейишади.

SF70-H номи остидаги янги автомобиль Италиядаги Fiorano синов трекида тақдим этилди ва уни "Формула-1"нинг янги мавсумига тайёргарлик доирасида пилотлар Себастьян Феттель ва Кими Райкконен бошқариб кўришди.

 

Худди ўша қирмизи

Қирмизи рангнинг маълум бир жилоси Ferrari’нинг айнан пойга моделлари билан бирга эсланади. Alfa Romeo Automobiles Spa ва Maserati билан қўшиб ҳисобланганида ҳам, Rosso Corsa доимо итальян пойга жамоаларининг анъанавий ранги бўлган.

Энди пойга автомобилларининг аксарияти ҳомийларнинг белгилари ва эмблемалари билан қопланган, бир қарашда анъана барҳам топгандек. Нима бўлганда ҳам, Ferrari бошқалардан кўра қизил рангга кўпроқ боғланган, айниқса ўзининг серияли моделларида. Ferrari’нинг савдога чиқарилган автомобиллари 80 фоизининг ранги — қизил.

 

Яхши кунларни нишонланг

Pininfarina’дан 2011 йилги Ferrari 550 Barchetta Pininfarina дизайнерлик уйининг 70 йиллигига атаб яратилган. Аввалига Barchetta очиқ, енгил ва икки ўринли, пойга учун яратилган спортча автомобиль эди.

Бу серияли автомобиль 478 от кучига эга 12 цилиндрли двигатель, олти поғонали узатмалар қутисига эга бўлиб, тезлигини соатига 320 километрга етказа олган. Бундан ташқари, унинг ечиладиган устки қисми бўлиб, уни ўрнатиш мураккаблиги билан одамларнинг эсида қолган, боз устига 110 км/соат тезликда ундан фойдаланиш мумкин эмас эди. Бундай автомобиллардан бор-йўғи 448 таси ишлаб чиқарилган.

 

Суперуникал, супертез

1965 йилг Ferrari Tipo 410 Superamerica. Купе кузовидаги икки ўринли автомобиль максимал тезлигини соатига 290 км.га етказа олади, 100 км/соат тезликка 4 сонияда эришади. Барча бундай Ferrari’лар сингари у ҳам чекланган ҳажмда ишлаб чиқарилган: бор-йўғи 100 та шундай автомобиль сотилган. Pininfarina томонидан яратилган кузовда 12 цилиндрли Ferrari двигатели жой олган.

 

Замонавий Ferrari

Модельер Томми Ҳилфигер 2003 йилги Ferrari Enzo’да. Бу олчаранг автомобиль 400 та ишлаб чиқарилганидан биттаси. У 2002 йилги париж автосалонида дебют қилган; Ҳилфигер уни янгилигида сотиб олган ва шунча пайт ичида унда 6 минг км.га яқин йўл босган. Ўтган йили модельер уни Аризона штати Скоттсдэйл шаҳридаги RM Sotheby's аукционида 2,7 миллион долларга сотган.

 

Ferrari Сингапурни эгалламоқда

Scuderia Ferrari жамоаси аъзолари Ferrari’нинг финландиялик пилоти Кими Райкконен билан Сингапур Гран-приси пит-лейнида. 2016 йил 15 сентябрь.

 

Услубли саёҳат

Ferrari California T HS — ёзда шаҳардан четда дам олиш учун идеал автомобиль. Унинг 3,9 литр ҳажмли саккиз цилиндрли двигатели турбопуфлаш билан қувватни 553 от кучига етказади ва 100 км/соат тезликка 3,7 сонияда эриша олади. Максимал тезлиги — 315 км/соат. Етти поғонали қўш бирикмали узатмалар қутиси Ferrari California стандарт версияга нисбатан қайта ишланган ва энди узатмани ошириш 30 фоизга, пасайтириш 40 фоизга тезроқ амалга ошади.

California T HS оддий моделга ўхшаш ўринлар сонига эга, орқасидаги багаи жуда кичкина. Ёқилғини иқтисод қилиш литрига 9 км.ни ташкил этади.

 

Барча замонларнинг маликаси

1965 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 166 P 206 SP Dino 0834 га сўнгги нигоҳ.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар