Картинг бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди

Жамият 11 Апрель 2017 2994

2 апрель куни Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Тошкент бирлашган техника мактаби картодромида спортнинг Картинг тури бўйича ўртасида Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги ўтказилди. Ўзбекистонда бундай спорт мусобақасининг ташкил этилишидан асосий мақсад ёшларни нафақат шаҳар, республика босқичларида ғолибликни қўлга киритишлари учун кенг миқёсда кўплаб ишлар амалга ошираётганини кўрсатиб бериш, балки мамлакатда ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом бўлишини таъминлашдир. 

Мазкур мусобоқада спортчилар турли синфларга бўлиниб қатнашишди. Ана шулардан “Пионер” синфидан иштирок этган ва Бектемир Ўқув спорт техника клуби аъзоси Нажмиддинов Камолиддин биринчи ўринни, Тошкент вилоятидан Ущека Артём иккинчи ўринни ва шу вилоят аъзоси Назиров Арслон учинчи ўринларни қўлга киритди.

“Мини” синфида иштирок этган спортчиларнинг натижалари:

1-ўрин Симкова Кристина. Тошкент бирлашган техника мактаби. 
2-ўрин Дромашко Алексей. Тошкент вилояти.
3-ўрин Талыбов Элшан. Яшнобод Ўқув спорт техника клуби.

“Союзний - Юниор” синфида иштирок этган спортчиларнинг натижалари:

1-ўрин Донченко Саша. Тошкент вилояти.  
2-ўрин Наркузиев Тимур. Тошкент вилояти.

“Кадет - Юниор” синфида иштирок этган спортчиларнинг натижалари:

1-ўрин Талибов Эмин. Яшнобод Ўқув спорт техника клуби.
2-ўрин Беляков Данил. Тошкент бирлашган техника мактаби.
3-ўрин Темиргалиев Комил. Тошкент бирлашган техника мактаби.

Ушбу биринчиликда ғолибликни қўлга киритган совриндорлар эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди.

 

Кўпроқ янгиликлар