«Локомотив» «Истиқлол» билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди (Видео)

Спорт 11 Апрель 2017 5202

Осиё чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида «Локомотив» ўз майдонида Эроннинг «Истиқлол» клубини қабул қилди. Учрашув давомида олдинда борган мезбонлар ўйин охирида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди. 

Учрашув «темирйўлчилар» жамоасининг ташаббуси билан бошланди ва 14 дақиқада Марат Бикмаев томонидан ҳисоб очилди. Биринчи бўлим тўлиқ мезбонлар устунлигида ўтди.

Иккинчи бўлимда эса эронликлар ташаббусни қўлга олишди. 87 дақиқада «Истиқлол» уюштирган ҳужум гол билан якунланди ва ҳисоб тенглашди.

Шу тариқа, тошкентликлар ғалабадан қуруқ қолди ва жамоа 4 очкоси билан гуруҳдан чиқиш имкониятларини пасайтириб юборди. Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашуви «Истиқлол»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Эндиликда «Истиқлол» 7 очко билан гуруҳ пешқадамига айланган.

ОЧЛ, А гуруҳи, 4-тур
«Локомотив» - «Истиқлол» 1:1 (1:0)
Голлар: Марат Бикмаев (13) — Кавеҳ Ризоий (87)
«Локомотив»: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев (Шерзод Файзиев 80), 5.Кахи Махарадзе, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев (С), 33.Олег Зотеев, 42.Муҳаммад Коне, 77.Диёр Туропов (Қувондиқ Рўзиев 64), 99.Жалолиддин Машарипов (Ньоре Кризо (85)
«Истиқлол»: 1.Маҳди Раҳматий, 3.Робсон Жуниарио, 6.Умид Иброҳимий, 9.Кавеҳ Ризоий, 14.Фаршид Бағирий, 17.Али Қурбоний (Беҳнам Барзай 82), 18.Милод Закипуркинжий, 21.Воря Ғафурий (Хусро Ҳайдарий 62), 28.Сайид Муҳсин Каримий (Жобир Ансорий 58), 88.Фаршид Исмоилий, 90.Леандро Падований.
Огоҳлантиришлар: Кахи Махарадзе (39) Шерзод Файзиев (90+3) —  Али Қурбоний (19)

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар