АҚШ агар Сурия президенти Башар Асад ҳокимият тепасида қолса ҳам, ИШИДни енга олади, деб маълум қилди Оқ уй расмий вакили Шон Спайсер.

"Ҳа, албатта", деб тегишли саволга жавоб берди Спайсер. 

Спайсер "АҚШга биринчи рақамли таҳдид минтақадаги ИШИД ҳисобланишини" таъкидлаб ўтди. 

Аввалроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли ҳокимият тепасида Башар Асад қолар экан, Суриядаги вазиятни сиёсий ҳал қилишнинг иложи йўқлигини айтганди.