Омадли чипта соҳиблари. Чорак финалнинг тенг кучли жуфтлиги ҳақида

Спорт 11 Апрель 2017 5494

Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган яна бир учрашув Дортмундда бўлиб ўтади. Tribuna.Uz илк марта рўбарў келаётган икки жамоа ўйинига батафсил тўхталиб ўтади.

Боруссия Дортмунд - Монако (11 апрель, 23:45, Матч! Футбол 1)

Нимчорак финалдаги шов-шувли ғалабадан кейин «Монако» бу босқичда исталган жамоани ўзлари билан ҳисоблашишга мажбур қила олиши мумкинлигини кўрсатди. Чорак финалда «Боруссия»нинг рақиб бўлиши эса икки жамоа учун ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятлари тенглигини кўрсатиб турибди.

Ўзаро ўйинлар

Иккала жамоа шу кунгача бирор марта ҳам тўқнаш келмаган, на еврокубокларда ва на оддий ўртоқлик учрашувларида. Бу баҳс жамоаларнинг ўзаро ўйин тарихидаги илк тўқнашув бўлади.

Ўйин олдидан
Боруссия Д

Дортмундликлар ўйиндан олдин бундеслига доирасидаги Der Klassiker‘да майдонга тушиб йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Жамоа чемпионтда иккинчи ўрин учун ҳам имкониятларини пасайтириб юборди. Эндиги асосий мақсад ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи 3-ўрин ва жорий мавсум ЕЧЛда муваффақиятли иштирок этиш бўлиб 
қолмоқда.

Монако

Монегаскликлар чемпионатда пешқадамликни давом эттиришмоқда. «ПСЖ» изма-из таъқиб қилиб келаётганига қарамай, Жардим жамоаси ЕЧЛда бўлгани каби Франция чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирокиини давом эттирмоқда.

Фактлар
– «Монако» сўнгги уч йилда иккинчи марта ЕЧЛ чорак финалига йўл олмоқда. Иккаласида ҳам жамоа инглиз жамоасини енгиб бу босқичга етиб келган
– «Боруссия» Дортмунд 2013/14 йилги мавсумдан сўнг илк марта чорак финалга йўлланма олган
– «Боруссия» чорак финалда ўзининг сўнгги тўртта учрашувининг барчасида фақат ғалаба қозонган.

Йўқотишлар
«Боруссия» таркибида Марио Гётце, Андре Шюррле ва Эрик Дурмлар жароҳати сабаб учрашувда иштирок эта олмайди. Марко Ройснинг майдонга тушиши эса сўрооқ остида қолмоқда.

«Монако» учрашувда ҳимоячи Жибриль Сидибе (аппендицив бўлган) хизматидан фойдалан олмайди. Шунингдек Бошилья ва Каррильода ҳам жароҳат бор. Бундан ташқари Тьемуэ Бакайоко ҳам дисквалификация туфайли бу учрашувни ўтказиб юборади. Чап қанот ҳимоячиси Мендининг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

Тахминий таркиблар


УЕФА расмий сайти учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган тахминий таркибларни эълон қилган. Унга кўра, «Монако»да йўқотишлар ўрнини Фабиньо ва Жоау Моутиньо орқали тўлдирганини кўришимиз мумкин. Шунда Фабиньо таянч яримҳимоясидан ўнг қанот ҳимоясига ўтказилган.

Боруссия Дортмунд: Бюрки; Пишчек, Папастатопулос, Бартра, Шмельцер; Вайгл; Дембеле, Кагава, Пулишич, Геррейру; Обамеянг.
Монако: Субашич; Туре, Глик, Жемерсон, Ражжи; Сильва, Фабиньо, Моутиньо, Лемар; Фалькао, Мбаппе.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар