Украина президенти Пётр Порошенко Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мажлисида Киевга бўйсунмайдиган Донбассда қазиб олинган кўмирни мусодара қилиш масаласини муҳокамага киритмоқчи. Бу ҳақда президентнинг Олий рададаги вакили Ирина Луценко маълум қилди, деб хабар бермоқда «112 Украина» телеканали.

«Президент Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашида кўмирни мусодара қилиш эҳтимолига доир масалани муҳокамага киритиши мумкинлиги ҳақида айтди», — деган Луценко.

Унинг сўзларига кўра, Донбасс кўмири Россияга кетмоқда. У ердан Россия маҳсулоти сифатида Украинага ёки бошқа мамлакатларга қайта сотиш режалаштирилган. 

Аввалроқ, ўзини мустақил республика деб эълон қилган «Донецк хал республикаси» раҳбари Александр Захарченко, ҳудудда қазиб олинган металл ва кўмир Киевга сотилмаслиги ҳақида баёнот берган эди.