Россия президенти Владимир Путин АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан чоршанба куни, америкалик сиёсатчининг Москва шаҳрига ташрифи давомида учрашади. Бу ҳақда РБК ўз манбаларига асосан хабар берди.

Тиллерсоннинг ташрифи сешанба, 11 апрель куни бошланади. АҚШ давлати котиби Москвага Италиядан учиб келади, у ерда сешанба куни “еттилик” ташқи ишлар вазирлари йиғилиши якунланади.

«Коммерсантъ» газетаси манбалари ҳам Қўшма Штатлар давлат котиби Кремлда чоршанба куни куннинг иккинчи ярмида қабул қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берди. 

Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков эса 10 апрель куни президентнинг иш жадвалида Тиллерсон билан учрашув йўқ экани ҳақида айтиб ўтди. Песков 11 апрель куни ҳам РБК билан суҳбатда, президент Тиллерсон билан чоршанба куни учрашмаслигини хабар қилган.

Путин Тиллерсон билан учрашишга тайёр эканлиги ҳақида март ойи охирида айтиб ўтганди. «Агарда жаноб Тиллерсон келса – мен у билан бунга қадар икки ёки уч маротаба учрашгандим – албатта, биз террор билан кураш масаласини ҳам муҳокама қилишимиз эҳтимолга яқин», - деган Путин 30 март куни.