Пхеньян фитначилар ҳаракатига қарши қатъий чоралар кўришга тайёр. Бу ҳақда КХДР ТИВ баёнотида айтилади, у Корея Марказий телеграф агентлиги сайтида эълон қилинди.

Шу тариқа, идора АҚШнинг ҳарбий-денгиз флоти авиагуруҳини Корея ярим ороли қирғоқларига йўллаш ҳақидаги қарорига ўз муносабатини билдирди.

«Биз раҳм-шафқат ҳақида ҳеч қачон ёлвормаймиз ва фитначиларга қарши жиддий чоралар кўрамиз. Бу ўзимиз танлаган йўлда давом этишимиз учун амалга оширилади», - дейилади мамлакат ТИВ баёнотида.

Шимолий Кореянинг фикрича, «АҚШнинг КХДРга бостириб киришга йўналтирилган аҳмоқона ҳаракатлари жиддий босқичга етди». Шунингдек Пхеньяннинг маълум қилишича, АҚШ ҳукумати «ўз ҳаракатлари оқибатлари учун тўла ҳажмда жавоб беради».

Аввалроқ Жанубий Корея бу масала бўйича ўз позициясини билдиргани ҳақида хабар бергандик.