Тиллерсон Москвага келишдан олдин Порошенко билан маслаҳатлашув ўтказди

Жаҳон 11 Апрель 2017 6211

Украина президенти Пётр Порошенко АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Москвага боришидан аввал у билан телефон орқали маслаҳатлашув ўтказди. Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Святослав Цеголко фейсбукда маълум қилди. 

Цеголконинг айтишича, Тиллерсон АҚШ Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини ва Минск келишувлари бажарилиши, жумладан "ўт очиш тартибини таъминлаш муҳимлигини" маъқуллашини айтган. 

"АҚШ давлат котиби Вашингтон Украина ва Суриядаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳеч қандай пакет келишувларига йўл қўймаслигини таъкидлаб ўтди", деб ёзган Цеголко.

Ўз навбатида Порошенко Украина ва АҚШ "давлатларни бирлаштирувчи демократик қадриятларни бугунги кунда биргаликда ҳимоя қилаётганини" айтди. Унинг айтишича, шунинг учун Россияга қарши санкциялар "Украина ҳудудий яхлитлиги тўлиқ тикланмагунча сақланиб қолиши керак".

Порошенко ва Тиллерсон Москвага ташрифдан кейин икки томонлама маслаҳатлшувларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Кўпроқ янгиликлар