Тошкентда бешинчи маротаба Халқаро туризм кўргазмаси ўтказилади

Ўзбекистон 11 Апрель 2017 4206

Туризм соҳасини ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳларга юқори даражада хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистонда Radisson BLU, Wyndham, Ramada, Lotte ва бошқа таниқли брендлар остида 430 меҳмонхона фаолият олиб боради. Шунингдек, айни дамда 533 сайёҳлик компанияси хизмат қилади.  

Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросини бутун дунёга тарғиб қилиш ва мамлакатга кўплаб сайёҳларни жалб этиш мақсадида 13-14 апрель кунлари анъанавий "Ҳордиқ дунёси" халқаро туризм кўргазмаси ўтказилади. 

Кўргазманинг асосий мақсади - ташқи ва ички сайёҳлик бозорини ривожлантириш ва саёҳат ишқибозлари учун янги йўналишларни очишдир. 

Кўргазма ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Миллий туризм маҳсулотларини тарғибот қилиш маркази" ДУК.  

Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмаги остида  ташкил этилмоқда. 

Кўргазманинг мавзули бўлинмалари:

- ички ва ташқи туризм;

- фаол ва саргузаштли туризм;

- таълим ва соғлиқни сақлаш туризми;

- сайёҳлик маъмуриятлари ва миллий идоралар;

- сайёҳлик агентлиги ва туроператорлар;

- меҳмонхоналар, дам олиш мажмуалари;

- авиакомпаниялар;

- транспорт ва суғурта компаниялари;

- онлайн брон қилиш тизими;

- ОАВ, савдо журналлари/маълумотномалар.

Батафсил: http://www.tourfair.uz

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24021 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52606 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64457 Жамият
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 43 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 609 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 874 Жамият
Мажбурий ижро бюроси ходимларига хизмат машиналари топширилди
Кўпроқ янгиликлар