Умумий ўрта таълим муассасалари замонавий баннер ва стендлар билан жиҳозланади (видео)

Ўзбекистон 11 Апрель 2017 13542

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида умумий ўрта таълим  муассасаларининг ҳовлисини, бино йўлаклари ҳамда синф хоналарини баннер ва стендлар билан безатиш бўйича намунавий талабларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2017 йил 1 мартдаги “Умумий ўрта таълим  муассасаларининг ҳовлисини, бино йўлаклари ҳамда синф хоналарини баннер ва стендлар билан жиҳозлашнинг намунавий талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 67-сонли буйруғи қабул қилинди.

Унда мактаб ҳовлиси, йўлаклари, маънавият ва маърифат хонаси, 19 та фан бўйича синф хоналарини баннер ва стендлар билан жиҳозлаш бўйича намунавий талаблар белгилаб берилган. Вазирлик ходимлари ва соҳа мутахассислари томонидан намунавий баннер ва стендларнинг электрон кўринишдаги тайёр шакли ишлаб чиқилиб, барча таълим муассасаларига қўшимча ишлаш учун қулай кўринишда (Corel DRAW) етказилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, ҳар бир умумий ўрта таълим мактабига муассаса ҳовлиси, бино йўлаклари ва синф хоналарини жиҳозлаш ҳамда ободонлаштиришнинг намунавий талаблари бўйича тавсиялар етказилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4231 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5081 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20747 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49701 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3760 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2223 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4150 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2371 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3570 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3659 Технология
Кўпроқ янгиликлар