Видео: Польшалик футболчи дарвозабонни алдаб ўтиб ҳам гол ура олмади

Спорт 11 Апрель 2017 9792

Польшанинг «Рух» жамоаси ярим ҳимоячиси Милош Пшибецки ички чемпионатнинг 28-турида «Короно» жамоасига қарши кечган учрашувда омадсизликка учради. У бўш қолган дарвоза қаршисига чиқиб бориб ҳам, тўпни унга кирита олмади.

Ўйиннинг 13-дақиқасида у дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борган ва уни алдаб ўтган. Аммо у тўпни дарвоза устунига теккизган. Қайтган тўпни эса дарвозабон эгаллаб олган. Якунда «Рух» 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

 

Кўпроқ янгиликлар