11 йил ноҳақ турмада ўтирган туркияликка бор-йўғи 3 доллар товон пули тўланди

Жамият 12 Апрель 2017 12614

Туркиянинг Ҳусайн А. исмли фуқароси суд томонидан кейинчалик бекор қилинган айблов бўйича 11 йилдан кўпроқ ноҳақ турмада ўтиргани учун товон пули сифатида 9 турк лираси (3 доллардан камроқ) олди. Бу ҳақда Habertürk газетаси маълум қилди. 

Ҳусайн А. 1980 йил майда ҳибсга олиниб, Dev-Sol сўл-радикал гуруҳининг аъзоси сифатида озодликдан маҳрум этилганди. У қамоқда 11 йилу 2 ой ўтказгандан кейин айбловнинг 13 та пункти, жумладан қотиллик ва уни амалга оширишга уриниш айблови бўйича оқланган. Унга конституцион тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга уриниш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича қўйилган айбловлар муддати ўтгани сабабли бекор қилинган..

Суд томондан оқланган эркак ўзига 1,2 млн лира (330 минг доллар) миқдорида товон пули тўлашни талаб қилган. Жазони ўташ вақтидаги иш ҳақининг минимал ўлчамидан келиб чиқиб, унга товон пули сифатида 8,78 млн лира белгилаган. Бироқ Туркияда миллий  валютанинг 2005 йилда деноминация қилиниши сабабли ушбу сумма 9 лирагача камайиб кетган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар