Афғонистон пойтахтида кучли портлаш содир бўлди, буни мамлакат мудофаа вазирлиги вакили ҳам тасдиқлади, деб хабар бермоқда Tolo News телеканали.

Портлаш чоршанба куни мамлакат мудофаа вазирлиги биноси ёнида рўй берган. Мудофаа вазирлиги вакили қанча киши жароҳат олганига ойдинлик киритмади.

Шу билан бирга, Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили портлаш худкуш томонидан амалга оширилгани, у ҳукуматда ишловчи шахсларни олиб юришга мўлжалланган автомобилга қарши қаратилганини маълум қилган.

Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.