Санкт-Петербург метросида амалга оширилган теракт ижрочиси сифатида гумондор Акбаржон Жалиловнинг қонида фенотропил препарати топилган. 

Фенотропил моддаси марказий асаб тизимидаги патологик ҳолатларни даволаш учун қўлланилади. Ушбу модда руҳий тушкунликдан чиқиш, хотирани яхшилаш ва мия фаолиятини фаоллаштириш учун ҳам истеъмол қилишади. Бундан ташқари, ушбу препаратни сурункали алкоголлик ва гиёҳвандликдан тузалишда қўллаш тавсия этилган.

Экспертлар Жалиловнинг ошқозонида кофеин ҳамда таурин изларини ҳам аниқлашган. Бу моддалар "Ягуар" ёки "Страйк" энергетик ичимликлари таркибида бўлади.

Шу билан бирга Жалиловнинг қонида наркотик ёки кимёвий моддалар топилмаган.