ALOHA Mental Arithmetic ўз чегараларини кенгайтирмоқда

Lifestyle 12 Апрель 2017 6589

Халқаро тоифадаги ақлий арифметика мактаби янги филиалларини очди. 

Баҳор – илҳомланиш, янгиланиш ва кашфиётлар вақти. Етакчи мактаблардан бири бўлган ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan Тошкент ва Фарғонада бирйўла икки янги филиалини очиб, ўз чегараларини кенгайтирмоқда. Эндиликда янада кўп болалар халқаро дастур бўйича ақлий арифметика билан шуғулланиш имконига эга бўлади.  

Тошкентдаги янги филиал шаҳар марказида (Марказ-5) жойлашган, Фарғонадаги ALOHA Mental Arithmetic филиали эса «HappyKids» шинам болалар боғчаси ҳудудида очилган. 

Компаниянинг бош вакиллари локацияларни доимо болалар ва уларнинг ота-оналарига ғамхўрлик билан танлашади - бунда нафақат ички муҳитнинг қулайлиги, балки ташқи муҳит ва автотураргоҳлар ҳам инобатга олинади. Янги марказлардаги хоналар экологик табиий рангларда безалган ва ўқувчиларнинг ёшини инобатга олган ҳолда, сифатли мебеллар билан жиҳозланган. Табиий ёруғлик ва ўқув хоналарининг вентиляциясига ҳам катта эътибор қаратилган. Ота-оналар учун шинам ва кенг дам олиш хонаси мавжуд - бу ерда фарзандини кутаётган ота ёки она қаҳва ичиши ёки ноутбукда ишлаб ўтириши мумкин. 

Филиалларимиз ўз фаолиятини бошлади ва ходимларимиз ақлий арифметика соҳасидаги билимларга эга бўлишни истовчи болажонларни қабул қилишга тайёр. 

Машғулотлар икки асосий йўналиш бўйича олиб борилади: 5-7 ёшдаги болалар учун - Tiny Tots, 8-13 ёшли болалар учун - Kids. Ҳар бир дастур бир неча босқичларга ажратилган, ҳар янги босқичда янада мураккаб ҳисоб-китобларга ўтилади. Tiny Tots'нинг 10 босқичи ва Kids'нинг 8 босқичи  ALOHA Mental Arithmetic марказида таҳсил олувчи ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини инобатга олиб,  унга ўзига қулай суръатларда энг яхши натижаларга эришишда ёрдам беради. 

Тажрибали ва малакали персонал индивидуал фарқларни инобатга олган ҳолда ўйин шаклидаги ўқув машғулотларини ўтказиб, нафақат билим олиш учун қулай муҳит яратади, балки жамоавийлик руҳи ҳамда гуруҳдаги тенгдошлар орасидаги мулоқотнинг ривожланишини ҳам рағбатлантиради. Бунда ҳар бир ўқувчига алоҳида эътибор қаратилади. 

ALOHA Mental Arithmetic дастури фақатгина расмий ўқув марказида олиш мумкин бўлган ноёб билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни таклиф қилади. Болалар қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш каби мисолларни осонликча ечишни ўрганиб олишади. Ривожланган босқичларда болалар касрли, квадратли, квадрат илдизли мисолларни ечиш, шунингдек юқорида кўрсатилган амалиётларнинг барчасини ўзаро уйғунлаштиришни ўзлаштиришади. 

ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan филиалларида ўқув жараёни Бош идорадаги каби тўрт тилда - ўзбек, рус, инглиз ва француз тилларида олиб борилади. Ўқув даргоҳининг яна бир ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan маркази машғулотларида шуғулланувчи ҳар бир бола ўзининг шахсий ID-кодига эга бўлади ва халқаро маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказилади. Бу марказ ўқувчиларига дастурнинг 37 иштирокчи-мамлакатлардан биридаги ақлий арифметика бўйича халқаро турнирларда иштирок этиш имконини яратади. 

ALOHAнинг катта ва аҳил оиласининг бир қисмига айланган филиалимиз ўқувчилари ҳам 2017 йилнинг 16 июлида Малайзияда ўтказиладиган ақлий арифметика бўйича Халқаро чемпионатга кучли тайёргарлик кўришни бошлашди. Ҳар йили бўлиб ўтадиган бу ҳодиса бутун дунёдан минглаб иштирокчиларни жалб қилади - у ерга АҚШ, Канада, Мексика, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Испания, Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатлар вакиллари ташриф буюришади. 

ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan'нинг миллий даражадаги саралаш босқичида энг яхши натижаларни кўрсатган 3 нафар ўқувчиси Малайзияга боришдек ажойиб имкониятни қўлга киритади ва халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга муваффақ бўлади. Уларнинг иштироки марказнинг тўлиқ молиявий қўллаб-қувватлаши остида ўтади. 

ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan филиаллари: 

Асосий марказ 
Манзил: Фидокор кўч. (собиқ Чехов кўч.), 7 
Телефон: (+99890) 168−00−46, (+99890) 168−00−47
Сайт: alohauzbekistan.uz
Facebook: fb.com/alohauzbekistan

Биринчи рақамли филиал
Манзил: Ц-5, 68А. 
Мўлжал: Эрудит мактаби.
Телефон: (+99890) 168−45−00.

Фарғонадаги филиал
Манзил: Ўзбекистон Овози кўч., 20
Мўлжал: Радио уйи, Happy Kids болалар боғчаси.
Телефон: (+99873) 243−77−99, (+99890) 390−40−10.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар