«Арсенал» раҳбарияти жамоанинг собиқ футболчиси Марк Овермарсни клубнинг техник директори лавозимига таклиф этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Tribuna.uz ёзмоқда.

Клуб раҳбарияти клуб тарихида илк марта жорий этиладиган бу лавозимдаги раҳбар клуб трансфери масалаларини ва умумий сиёсатни ўз қўлига олиши мумкин. Овермарс айни вақтда бу лавозимга асосий даъвогар бўлиб турибди 

Қайд этиш керакки, айни вақтда «Арсенал»даги асосий қарорлар жамоа бош мураббийи Арсен Венгер томонидан қабул қилинади. 

Жамоани 21 йилдан буён бошқариб турган ва мавжуд шартномаи ҳозирча узайтирмаган франциялик мутахассис ўз ваколатлари пасайтирилишига қандай муносабатда бўлиши маълум эмас.