Атамбаев: ЕОИИга аъзо бўлишимизгача қирғизистонлик ишчилар қул каби қабул қилинарди

Жаҳон 12 Апрель 2017 4822

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев «Мир» телеканалига берган интервьюсида республика Евроосиё иқтисодий иттифоқига нима учун аъзо бўлиб киргани ва бундан меҳнат муҳожирлари қандай манфаат кўргани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг иттифоққа аъзо бўлиши меҳнат муҳожирларининг ҳаётини енгиллаштирган.

«Агар иттифоққа кириш масаласи бугун қўйилганида ҳам, албатта, биз бу иттифоққа кирган бўлардик. Аввал ҳам бизнинг фуқароларимиз Россияга боришар эди. Россияликларни ранжитишни истамаган ҳолда айтаманки, уларга Россияда қул каби муносабатда бўлишган, ҳозир эса вазият бутунлай бошқача», — деган Алмазбек Атамбаев.

«Улар Россия ва Қозоғистон ҳудудида 30 кунгача қонуний бўлиш ҳуқуқига эга. Улар хотиржам ҳолда иш излашлари мумкин — бизнинг дипломлар у ерда тан олинади», — деган Қирғизистон президенти.

«Тасаввур қилинг, сиз мамлакат президенти билан интервью қилиш учун келган вақтингизда бошқа бир жойда ёш йигит ёки қиз нотаниш давлатга йўл олади. Уни плантацияда ишлатишлари ҳам мумкин бўлса? Шунинг учун,  ЕОИИга аъзо бўлиб киришимиз ижобий қадам бўлган деб айтиш мумкин», — дея қайд этган Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон 2015 йил августида Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилганди. Мамлакат Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Россия қаторида ушбу тузилманинг тўлақонли аъзосига айланган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар