Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳимоячиси Марк Бартра клуб автобуси олдида рўй берган портлаш вақтида жиддий жароҳат олмаган.

Marca хабарига кўра, футболчининг бир қўли ойна синиқлари тушиши туфайли шикастланган, унда шунингдек, руҳий карахтлик ҳолати кузатилган. Шифокорлар унинг соғлиги учун жиддий хавф йўқлигини айтишган ва унга жавоб берилган.

Бугун ЕЧЛнинг чорак финали доирасида «Монако»га қарши биринчи учрашув олдидан «Боруссия» автобуси олдида кичик портлаш содир бўлди. Портлаш вақтида жароҳатланган Бартра шифохонага олиб кетилди.

«Боруссия» - «Монако» учрашуви қолдирилди ва 12 апрелга кўчирилди. Ушбу учрашув 12 апрель куни Тошкент вақти билан соат 21:45да бошланади.