Цукерберг, Гейтс ва Маскдан самарадорликнинг ностандарт сирлари

Lifestyle 12 Апрель 2017 4210

Дунёнинг энг йирик компаниялари раҳбарлари доим ўз вақтини қандай бошқариш мумкинлиги масаласига дуч келишади. Афтидан, уларнинг бари деярли бир хулосага келган кўринади: вақтни ишга сарфлаган маъқул.

Марк Цукерберг, Билл Гейтс ва Илон Маск ҳафтасига 70 соатдан кўп ишлашади, дам олиш кунлари ҳам бундан мустасно эмас. Бироқ уларнинг ажойиб ғоялари, янада яхши бўлишга уриниши ва ғайриинсоний меҳнатсеварлиги ўзини оқлайди: бу инсонлар дунёнинг энг бадавлат кишилари қаторидан жой олишди. Уларнинг ҳар бири ўз вақтидан оптимал фойдаланишнинг шахсий усулларини ишлаб чиққан. InsiderPro уч миллиардернинг самарадорликни оширишнинг ноанъанавий усулларидан баъзилари ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

 

Марк Цукерберг ҳамма нарсада оддийликка интилади

Цукербергнинг бир хил кулранг футболкалар ва эркин услубдаги кийимларига бўлган "муҳаббати" ҳақида кўп гапирилади. Бу одат унга диққатни ишга қаратиб, кийим танловига имкон қадар кам вақт сарфлашга олиб келади. Бундай оддий ёндашув унинг кундалик ҳаётининг барча жабҳаларига тегишлидир.

31 ёшли миллиардер ва Facebook раҳбари бошқа раҳбарлар каби идорага Германиянинг қимматбаҳо седан автомобилларида эмас, қора рангли камтар Acura'да ташриф буюради.

Унинг Пало-Альтодаги уйи эса, қолган миллиардерлар севувчи ҳашаматлардан холи. Бу Маркка ортиқча нарсаларга чалғимай, бор эътиборини ишга қаратиш имконини беради.

Ўтган йили сармоячилар билан бўлган учрашувда у шундай деди:

"Вақтимни аҳмоқона ёки жиддий бўлмаган нарсаларга сарфласам, бажарган ишимдан қониқиш ҳосил қилмайман. Мен бор қувватимни энг яхши маҳсулотлар ва хизматларни йўлга қўйишга сарфлайман".

 

Билл Гейтс электрон почтани назорат қилади ва "Тафаккур ҳафтаси"ни уюштиради

Билл Гейтс 2006 йилда ўз блогида электрон почтани кўриб чиқишда унга оддий қарор - уч монитор ёрдам бериши ҳақида ёзган эди.

Миллиардер Microsoft директорлар кенгаши раиси ва дастурий таъминотнинг бош меъмори бўлган пайтида кунига 100 дан ортиқ хабарга жавоб беришига тўғри келарди. Улардан бирида кирувчи электрон почта акс этади, бошқасида - айни дамда у ишлаётган хабар. Учинчи монитор оддий Windows иш столи учун мўлжалланган. Бундай ёндашув Гейтсга ҳар бир хабарга эътибор қаратиш имконини беради. Кўплаб ёш ишбилармонлар учун мазкур усул айни муддаодир.

Бундан ташқари, Гейтс ҳар йили "Тафаккур ҳафтаси" уюштиради. Бу вақтда у ўзининг ўрмондаги уйига қараб йўл олади ва у ерда ташқи дунёдан буткул узилиб, китоблар ҳамда ҳужжатлар билан ёлғиз қолади. Ҳар қандай чалғитувчи омиллардан холи етти кун ичида у бир йилдан-да кўп мутолаа қилади. Шу вақтнинг ўзида у стратегияларни режалаштиради, ҳамкор компаниялар ва ташкилотларни яхшилаб ўрганади, ўтган йилни таҳлил қилади. "Тафаккур ҳафтаси" Гейтсни максимал самарали режимга ўтказади.

 

Илон Маск кўп вазифалилик санъатини мукаммал даражага олиб чиқди

Маск бир вақтнинг ўзида уч компанияни бошқаради - Tesla, SpaceX ва SolarCity. Шунинг учун 44 ёшли ишбилармоннинг қачон ухлашга вақт топишини тушуниш қийин (унинг ўзи ўртача 6-6,5 соат ухлашини таъкидлайди).

Маскнинг 2007 йилги таржимаи ҳолида Макс Чаф­кин шундай ёзади:

"Кун бўйи иш билан банд бўлишида унга икки рағбатлантирувчи омил ёрдам беради: кофеин ва инсониятнинг Марсга колонизациясида ёрдамлашиш истаги".

Маск ҳафтани SpaceX ва Tesla ўртасида бўлишга мажбур. Бунда унга мукаммал даражага етказилган кўп вазифалилик санъати ёрдам беради: у ҳужжатларни сканерлаш вақтида  электрон хатлар йўллайди; йиғилишлар ўтказиб, бунга параллель равишда телефонда хизмат вазифаларини ҳал қилади; болалар билан ўйнаш баробарида смс-хабарлар ёзади (бундай иқрор жамоатчиликнинг катта танқидига учради).

Маск идорада кунига 15 соатдан кўп вақт ўтказмаса-да, у ишлашдан тўхтамаслигини бир неча бор таъкидлаган. Унинг кўп сонли мажбуриятларини инобатга оладиган бўлсак, вақт тежашнинг энг самарали усули - барчасини бирда бажариш.

Орамизда кунига 15 соатдан ишлашга ёки кўп миллиардли компанияларни бошқаришга тайёр одамлар кўп эмас. Бироқ унча кўп бўлмаган вақт ичида кўп иш бажариб, сиз учун ҳақиқатда муҳим бўлган нарсаларга диққатни жамлаш мумкин.

Кун янгиликлари
Ҳафталик: Жиззахга ташриф, янги Malibu, МХХ брифинги, “Қамчиқ”даги ёриқ, янги ҳокимлар ва Шимолий Корея машмашаси
19:13 / 29.04.2017 18412 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди
14:52 / 29.04.2017 84240 Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор онлайн таълим олиш имконияти пайдо бўлди
22:53 / 28.04.2017 20789 Жамият
Сноуден сўз эркинлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Туркманистонда Ахалтекин отлари куни нишонланмоқда
09:56 163 Жамият
Кичик Трамп отасининг 100 кун ичидаги асосий ютуқларини санади
09:36 504 Жаҳон
Ле Пен евро пул бирлигини Франция учун ортиқча юк деб атади
09:26 435 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди
Денгиз йиртқичларига қарши курашувчи француз акула қурбонига айланди
09:08 1691 Жамият
Трамп АҚШ манфаатларига жавоб бермайдиган барча келишувларни бекор қилишга ваъда берди
08:54 704 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар