Фарғонада имом-хатибларнинг ўқув-семинари бўлиб ўтди

Жамият 12 Апрель 2017 5203

Фарғона шаҳридаги рус драма театрида вилоят имом-хатиблари ва ноибларининг касбий маҳоратини оширишга бағишланган  ўқув-семинари ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳамда тасдиқланган режаси асосида ташкил этилган мазкур семинарда вилоятдаги имом-хатиблар, ноиблар, диний идора вакиллари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаб келмоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги таҳликали замон бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқишни тақозо этади. Шу боис йиғилишда вилоятдаги имом-хатиблар ва ноиблар томонидан халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик, ҳамкорликни янада кучайтириш, таъсирчан тар¬ғибот усулларидан фойдаланиш, айниқса, ёшларимизни миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратишлари таъкидланди. 

Семинарда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишда диний ходимлар олдида турган долзарб вазифалар ҳамда дунёда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар таҳлили,  мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш борасидаги устувор масалалар ҳам муҳокама этилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ.Имомов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Шоҳидбек Аслонов

Муслимбек Тўланов олган сурат

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар