Финал олдидан финал. Еврокубокларнинг энг азалий тўқнашуви ҳақида

Спорт 12 Апрель 2017 8735

Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финал учрашувлари давом эттирилади. Куннинг марказий учрашуви Мюнхенда бўлиб ўтади. Tribuna.Uz финал олдидан финал деб баҳоланаётган учрашувига батафсил тўхталади.

Бавария – Реал (12 апрель, Тошкент вақти билан 23:45, UzReport, Матч ТВ)

Учрашувдан олдин

Бавария

Карло Анчелотти шогирдлари Германия бундеслигасида буёғига хотиржам  бўлиши мумкин. Жамоа энг яқин таъқибчиси «Лейпциг»ни 10 очкога ортда қолдирмоқда. Ўтган турда немисча классикода жамоа «Боруссия»га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва бу ўйинга юқори кайфиятда етиб келди. Жамоадаги бир қатор жароҳатларни ҳисобга олмаса, «Бавария» мавсумнинг энг муҳим қисмида даҳшатли формага кирганини кўрсатмоқда.

Реал Мадрид

«Реал» эса олдинда кутилаётган қўрқинчли тақвимнинг ибтидосини нисбатан ижобий бошлади. Жамоа ўз уйида «Атлетико»ни мағлубиятга учрата олмаган бўлсада, «Барселона» билан орадаги фарқни қисқартирди. Энди мадридликлар «Эль-класико»ни ҳисобга олмаган тақдирда ҳам қолган учрашувларни муваффақиятли ўтказган тақдирда узоқ йиллик танаффусдан сўнг Испания чемпиони деган номни қўлга киритиши мумкин

Ўйинга оид фактлар

– икки жамоа ЕЧЛда шу кунгача 11 маротаба дуч келган. Қизиғи уларнинг 10таси ЕЧЛнинг плей-офф босқичига тўғри келган;
– бу икки жамоанинг ЕЧЛдаги ўзаро 23 ўйини бўлади. Ҳали ҳеч бир жуфтлик ўзаро бунчалик кўп учрашув ўтказмаган;
– уч йил муқаддам Карло Анчелотти «Реал» бош мураббийи сифатида ЕЧЛда ғалаба қозонган. Унга мураббий сифатида Зидан ёрдам берган;
– «Реал» Германияда ўтказган 30 учрашувнинг фақат 4тасида ғалаба қозонган;
– «Бавария»нинг «Реал»га қарши ўз уйидаги энг йирик мағлубияти (0:4) 2014 йил апрелда қайд қилинган.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Юқорида айтиб ўтилганидек бу икки жамоанинг плей-офф босқичидаги 11-марта тўқнаш келиши, 23-ўзаро ўйини бўлади. Шу пайтгача бўлиб ўтган 22 учрашувнинг 11тасида «Бавария» ғалаба қозонган, 9 учрашувда «Реал»нинг қўли баланд келган, икки учрашувда дуранг қайд этилган. «Реал» Мюнхенда фақат бир мартагина ғалаба қозонган. У ҳам 2014 йилнинг апрелидаги машҳур (0:4) ғалаба бўлган.

«Бавария» тўрт марта кейинги босқичга чиққан бўлса, «Реал» олти марта плей-офнни давом эттирган.

Йўқотишлар

«Бавария» таркибида жароҳати сабаб Матс Ҳуммелс майдонга туша олмайди. Шунингдек, «Боруссия»га қарши учрашувда елкасидан жароҳат олган Роберт Левандовскининг майдонга тушиши эса сўроқ остида қолмоқда. Бундан ташқар Томас Мюллерни ҳам майда оғриқлар безовта қилмоқда. Катта эҳтимол билан у бугун ўйинни захирада бошлаши мумкин.

«Реал» таркибида икки марказий ҳимоячилар Рафаэл Варан ва Пепенинг майдонга туша олмаслиги аниқ. Қолган футболчиларни жароҳат безовта қилаётгани йўқ.

Тахминий таркиблар

«Бавария» Ҳуммелс ўрнини Хави Мартинес билан тўлдириши кутилмоқда. Олдинга чизиқда эса Роббен ва Риберига қанотлар ишониб топширилиши кўзда тутилган. Видаль ва Хаби Алонсо таянч зонаси орқали ҳужум ортидаги Тиягога ёрдам беришади. Ҳужумда Роберт Левандовскининг майдонга тушишидан умид қилинмоқда. «Реал»да эса ҳимоя марказини Серхио Рамос-Начо жуфтлиги эгаллаши кўзда тутилган. Ҳужум эса ВВС учлигига ишониб топширилиши кутилмоқда.

«Бавария»: Нойер; Лам, Хави Мартинес, Боатенг, Алаба; Видаль, Хаби Алонсо, Тияго Алькантара, Рибери, Роббен; Левандовски.
«Реал»: Навас, Карвахал, Серхио Рамос, Начо, Марсело; Каземиро, Модрич, Кроос; Бэйл, Роналду, Бензема.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар