Американинг Ford компанияси бир дақиқалик видеороликда 1950 йилдан ҳозирги вақтгача полиция машиналари эволюциясини намойиш қилди. Видео янги патруль седани Fusion тақдимотига бағишланган. Унга гибридли мотор ўрнатилади. 

Ford компанияси илк полиция машинасини заводнинг ўзида 1950 йилда ишлаб чиққан эди. Шундан бошлаб патруль машиналари двигателларининг кучи доимий равишда кучайтириб борилди. 1952 йилдаги 125 от кучига эга V8 мотордан 1971 йилдаги Galaxie моделига жойланган 400 от кучига эга V8 мотор буни исботлайди.

Янги полиция машинаси эса икки литрли «тўртлик» негизида гибрид мотор билан жиҳозланади. Компания унинг кучига ойдинлик киритмаган бўлса-да, барчаси таъқиб қилишга мўлжалланганини айтмоқда. Бунда унинг ўртача ёқилғи сарфи 100 кмга 6,2 литрни ташкил этади. 

Таъкидланишича, Ford АҚШ полицияси учун энг кўп автомобиллар етказиб берувчи ҳисобланади. Унинг улуши 63 фоизни ташкил этади.