«Газпром экспорт» ва «Ўзтрансгаз» АК билан ўзбек газини етказиб бериш бўйича беш йиллик шартнома қиймати 2,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Бу ҳақда РИА Новости «Газпром экспорт»га асосан хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Газпром экспорт» ва «Ўзтрансгаз» АК ўртасидаги шартнома Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифи доирасида имзоланган.

Унга кўра, Ўзбекистон «Газпром»га 2018 йилдан бошлаб беш йил давомида 4 миллиард кубометр газ етказиб беради.