IELTS имтиҳонига тайёрланяпсизми? Акцияда иштирок этинг ва Самарқандга “Registon” билан саёҳат қилинг

Lifestyle 12 Апрель 2017 9463

Мамлакатимизда IELTS тестларидан ўтиш учун тайёрланаётган ёшлар сони кун сайин ортиб бормоқда.  Бунга сабаб юртимизда ҳамда дунёнинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқишни хоҳловчилар учун IELTS сертификатининг сўралишидир. IELTS тестларини осонроқ бажаришни ўргатиш юзасидан жуда кўп стратегиялар ва усуллар борлигини ҳисобга олган ҳолда “Registon” ўқув марказида IELTS имтиҳонига тайёрланишнинг ўзига хос услуби яратилган. Унга кўра, барча ўрганувчилар ўз даражаларига қараб гуруҳларга тақсимланади ва ҳафтасига уч бор асосий дарсларда қатнашадилар. Якшанба кунлари махсус дастур асосида SPEAKING (гапириш, суҳбат кўринишида)да қизиқарли мавзу юзасидан тўлиқ инглиз тилида суҳбатда иштирок этишлари мумкин.

Инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш, албатта, имтиҳонларда ҳал этилади. Шу боис бизда ўқиётган ўрганувчиларнинг барчаси ҳар ойнинг ўртасида IELTS имтиҳонини “Registon” ўқув марказининг 8,5 балл сертификати бўлган ўқитувчиларига топширишади. “Registon”  ўқув марказида фаолият олиб бораётган устозлар -  малака ва тажриба жиҳатдан ҳар қандай даражадаги инглиз тили ўрганувчиларининг талабларини қондира олади. 

Тошкент шаҳрида кўплаб ўқув марказлари ҳамда хусусий ўқитувчиларда тайёрланаётган ўрганувчилар турлича усулларда имтиҳонга тайёрланишади. IELTS имтиҳони эса барча учун тенг имкониятларда олинади. Юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда “Registon” ўқув маркази апрель ойи имтиҳонини АКЦИЯ сифатида ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашга қарор қилди.

Акция 2017 йил 16 апрель куни соат 9:00 “Registon” ўқув марказининг Чилонзор тумани Ц-мавзесидаги филиалида бошланади. Акцияда иштирок этиш учун www.registonstudy.uz сайтида рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Имтиҳон IELTS тестларига имкон қадар тенглаштирилган тартибда ўтказилади. Ғолиб бўлган талаба “Registon” ўқув марказининг ҳар йилги Самарқандга саёҳатида меҳмон сифатида иштирок этиши мумкин.
 

“Registon” ўқув марказида ташкил этилаётган имтиҳоннинг мақсади инглиз тилида ўқиш, ёзиш, тинглаб тушиниш ва гапириш кўникмаларининг қай даражада шаклланганлигини баҳолаш ҳисобланади.

Имтиҳон 4 босқичда ўтказилади:

  • LISTENING  -   (тинглаб тушуниш) – 30-45дақиқа;
  • READING  -  (ўқиш) – 60 дақиқа;
  • WRITING -  (ёзиш) – 60 дақиқа;
  • SPEAKING -  (гапириш, суҳбат кўринишида) – 12-15 дақиқа.

Имтиҳон топширилиш қоидаси бўйича юқоридаги барча кўникмалар синови бир кунда ўтказилади. Дастлабки, суҳбат кўринишидаги гапириш кўникмаси синови ва учта кўникма синови орасида танаффус берилади. Имтиҳон таркибига кирувчи 4 босқичнинг ҳар бири алоҳида кўникмаларни синаш топшириқларидан ташкил топади. Ҳар бир босқичдаги синовда тестлар ва топшириқлар турлича бўлиши мумкин. Имтиҳоннинг ҳар бир бўлими учун ва бутун имтиҳоннинг умумий баҳоси сифатида олиш мумкин бўлган максимал баҳо 9 балл ҳисобланади. 

Имтиҳон натижалари 23 апрель соат 9:00 да:

  • www.registonstudy.uz сайти
  • @RegistonEdu, 
  • @REGISTONIELTS, 
  • @FunEnglishwithme Телеграм каналлари орқали эълон қиланади. 

Ғолиблар соат 10:00 да махсус “IELTSни осон ўрганиш сирлари” номли психологик тренингда тақдирланади. 

Республикамизда IELTS имтиҳонига тайёргарлик кўраётган барча ёшлар билим даражаларини синовдан ўтказиш ҳамда Самарқандга саёҳат қилиш имкониятидан фойдаланмоқчи бўлса,  “Registon” ўқув марказининг www.registonstudy.uz сайтидан рўйхатдан ўтишлари ва имтиҳонда иштирок этишлари керак.

IELTS сертификатини қисқа муддатда олмоқчи бўлсангиз унда “Registon” ўқув марказининг махсус тил ўрганиш дастури билан танишинг!

Ўқув марказида тил ўрганиш махсус босқичлар билан олиб борилади:

  • 1-босқич – 1 ой.  Грамматика, Listening, Reading;
  • 2-босқич   –1 ой. Грамматика, Listening, Reading, Speaking;
  • 3-босқич  – 1 ой. Грамматика, Listening, Reading, Speaking, Writing;
  • 4-босқич–  3 ой. Pre-IELTS
  • 5-босқич–  3 ой. IELTS – IELTS++

Тил ўрганувчилар учун қуйидагилар бепул:
1. Биринчи машғулот бепул
2. Энг янги материаллар бепул берилади.
3. Ҳафтанинг якшанба кунлари:
A) Cinemaclub
B) Speaking club
C) Psychological training club 
D) IELTS тест

“Registon” ўқув маркази ўқувчиларни ўз жамоасига қабул қилади. www.registonstudy.uz сайти орқали рўйхатдан ўтинг ва биз билан боғланинг!
“Registon”  нодавлат таълим муассасаси

Тошкент шаҳар, Чилонзор филиали: 

  • Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 6/1-уй
  • Мўлжал: Туронбанк,  “Чилонзор”  метро бекати
  • Телефон: (+998-94) 602-33-44, (+998-90) 356-20-04

Учтепа филиали:

  • Манзил: Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Лутфий кўчаси, 65А-уй
  • Мўлжал: Фарход бозори, «Ўзбегим таомлари»  
  • Телефон: (+998-93) 536-27-00, (+998-90) 952-27-00 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар