Испаниянинг «Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Чемпионлар лигаси чорак финали биринчи ўйини доирасида «Ювентус» қарши ўйинга фикрини билдирди. Ўтган босқичда кўк-анорранглилар биринчи учрашувда «ПСЖ»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган, аммо жавоб учрашувида 6:1 ҳисобида парижликларни доғда қолдирган эди.

«Биз кўп нарсани амалга оширолмадик. Айниқса, биринчи таймда ўйинимиз қовушмади ва биз иккита гол билан жазоландик. Иккинчи бўлимда ўйин бироз бошқача бўлди. “Ювентус” — яхши жамоа, бироқ мағлубиятимизда ўзимиз айбдормиз. Вазият Париждаги ўйинга қараганда унчалик ҳам ёмон эмасдек. Бироқ, биз яна катта қайтишни амалга оширишимиз керак. Агар ҳаммасини тўғри бажарсак, вазиятни ўнглашимиз мумкин, акс ҳолда барчаси барбод бўлади», — дея Иньеста сўзларини келтиради Football Espana.

Манба: Tribuna.Uz