Корея терговчилари собиқ президентни бешинчи марта сўроқ қилишни бошлади

Жаҳон 12 Апрель 2017 5220

Корея республикаси прокуратураси терговчилари мамлакатнинг собиқ давлат раҳбари Пак Кин Хени бешинчи марта сўроқ қилишни бошлади. Бу ҳақда республика Бош прокуратураси маълум қилмоқда. 

"Сўроқ қилиш 09:15 (Тошкентда 05:15)да Сеул вақтинча ҳибсда сақлаш маркази биносида бошланди. Пак Кин Хе 31 мартдан буён шу ерда сақланмоқда. Аввалроқ, собиқ президентни 4,6,8 ва 10 апрель кунлари ҳам сўроқ қилишган эди", - дейилади прокуратура сайтида жойланган қисқа хабарда. 

Айтиш жоизки, аввалги сўроқлар натижаси ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Корея ОАВ эса Пак Кин Хе ўзига нисбатан илгари сурилган 13 банддан иборат барча айбловларни кескин рад этгани ҳақида хабарлар тарқатганди. 

Хусусан, собиқ президент порахўрлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, таъмагирлик мақсадида тил бириктириш, давлат сирини ошкор қилишда айбланмоқда. Келаси ҳафта охирида якунланиши керак бўлган тергов давомида уни яна бир неча марта сўроққа тутишлари мумкин. Агар, суд собиқ давлат раҳбарини айбдор деб топса, унга 10 йилдан 45 йилгача қамоқ жазоси тайинлаши мумкин. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар