Кореяда графен асосли эгилувчан OLED-диспей ишлаб чиқилди

Технология 12 Апрель 2017 4171

Жанубий Корея Электроника ва телекоммуникациялар тадқиқот институти графендан OLED-дисплейлар учун шаффоф электродлар ишлаб чиқилганини эълон қилди. Институт олимлари шундай натижага эришган. Бу унчалик ҳам шов-шувли туюлмаслиги мумкиндир, бироқ аслида дисплейлар ишлаб чиқарувчилар учун жиддий олға силжишдир. Икки ўлчамли битта углерод атомидан ишлаб чиқилган графеннинг ажойиб хусусиятларига кўра, айтиш мумкинки, ундан ясаладиган дисплейлар жуда юқа ва эгилувчан бўлади. Бундан ташқари, бу экранларни кийимнинг бирор қисмига тикиш ёки бошқа электроника қурилмасига ёпиштириб қўйса бўлади. 

Графен ажойиб акс эттириш хусусиятларига эгалигидан ташқари, енгил, пишиқ ва эгилувчандир. Шу билан бирга, иссиқлик ва электр энергиясини ўтказувчанлиги ҳам юқори. Айтиш жоизки, дунёдаги юзлаб тадқиқот гуруҳлари ушбу материални турли соҳаларда қўллаш мумкинлигини аниқлашмоқда. Жанубий кореяликлар эса, графен ёрдамида мавжуд OLED технологиясини такомиллаштиришга уриниб кўришди ва уддасидан чиқишди. Улар индий-қалай оксиди (ITO) электродларини тўлиқ графен электродларига алмаштириб кўришди. 

Янгиликнинг асосий моҳияти шундан иборатки, ITO жуда заиф ҳисобланади, графенни эса хоҳлаганча букиш мумкин, бунда унга ҳеч нарса қилмайди. Мазкур технология 370ммга 470 ммм бўлган дисплейда синаб кўришган. Графенли электродлар қалинлиги 5 нанометрдан ошмаган. 

«Бизлар ишлаб чиққан нарса эгилувчан OLED-дисплейлар ишлаб чиқишда жуда зарурдир. Ушбу технология Корея ва шу каби тадқиқотлар олиб бораётган Хитой ўртасидаги фарқни янада кенгайтиради», — деган лойиҳа раҳбари Чо Нам Сун.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34663 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73117 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10765 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137649 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 594 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2267 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1341 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1669 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар