«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике каталонияликлар ҳужумчиси Неймарнинг учта ўйинга дисквалификация қилиниши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Кўк-анорранглилар устози бу қарордан ажабланмаган.

«Бизни кўпроқ «Боруссия» Дортмунддаги хабар кўпроқ хафа қилди. Неймарнинг дисквалификациясиси эса бир неча омилларни тўғри деб қабул қиладиган бўлсак, ҳеч кимни ажаблантирмаслиги керак. Шундай экан, мен бу қарордан ҳайрон бўлмадим», — дея Луис Энрикнинг сўзларини келтиради Marca.

Неймар Испания чемпионатининг 31-туридан ўрин олган «Малага»га қарши учрашувда (0:2) қизил карточка олгач, ҳакамнинг қарорини кинояли қарсаклар билан қарши олгани учун уч учрашувга четлатилган. Натижада у жамоанинг «Реал Сосьедад» (15 апрель), «Реал» (23 апрель) ва «Осасуна»га (26 апрель) қарши учрашувларини ўтказиб юборади.

Манба: Tribuna.Uz