Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси (МПА) стол тенниси бўйича юртимизнинг таниқли эстрада ва кино юлдузлари ҳамда спортчилар ўртасида “Паралимпия Кубоги” мусобақасини ўтказди. 

Мазкур мусобақада Рио - 2016 XV ёзги Паралимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари ҳамда 50 га яқин санъаткор иштирок этди. "Паралимпия кубоги"да  элимиз суйган санъаткорлар иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз чиқишлари билан тадбирга кўтаринки руҳ бағишлашди. 

Мусобақада МПА стол тенниси спортчиси Ҳамроев Иззат биринчиликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин хонанда Қурбонов Дилмурод, учинчи ўрин эса актёр Толибжон Мўминовга насиб этди. 

Кубок cўнгида ғолиб иштирокчиларга МПА томонидан Паралимпия Кубоги топширилди, совриндорлар эса эсдалик совғалари билан сийланди.