Назарбоев: "Йил охиригача лотинчадаги қозоқ алифбоси ишлаб чиқилади"

Жамият 12 Апрель 2017 6055

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев лотин тилидаги қозоқ алифбоси стандартини 2017 йилнинг охирига қадар ишлаб чиқишга кўрсатма берди. Бу ҳақда давлат раҳбари “Мустақил Қозоғистон” газетасида эълон қилинган мақолада ёзган.

"Лотин ёзувига ўтишда чуқур мантиқ бор. Бу замонавий технологиялар, атроф-муҳит ва коммуникациялар ҳамда 21 асрдаги илм-фан ва таълим жараёнининг ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ. Фарзандларимиз мактаб давриданоқ инглиз тили ва лотин ҳарфларини ўрганишади, шунинг учун ёш авлодга бу қийинчилик туғдирмаслиги керак. 2017 йилнинг охирига қадар олимлар ва жамоатчиликдаги муҳокамалар ёрдамида янги алифбони қабул қилиш зарур", - дейилади Назарбоевнинг мақоласида.

Қозоғистон президентининг таъкидлашича, “2018 йилдан бошлаб янги алифбо бўйича таълим берувчи мутахассисларни тайёрлаш ва ўрта мактаблар учун ўқув дарсликларини ишлаб чиқиш лозим”. Шу билан бирга, Назарбоевнинг айтишича, кирилл алифбоси ҳам қўлланилишда давом этади. 

Кўпроқ янгиликлар