Оқ уй Эрон, Сурия ва КХДРни "муваффақиятсиз давлатлар" деб атади

Оқ уй маъмурияти расмий вакили Шон Спайсер Сурия, Эрон ва Шимоолий Кореяни АҚШ қарашини қўллаб-қувватламайдиган "муваффақиятсиз давлатлар" деб атади. 

"АҚШ нуқтаиназарини қўллаб-қувватламаётган мамлакатлар – Сурия, Эрон, КХДР ва Россия. Уларнинг барчаси, Россиядан ташқари, муваффақиятсиз давлатлардир. Айтиш мумкинки, ҳозирги вақт ушбу давлатлар билан тўпланиб байрамона кеча ташкил этиш мумкин бўлган даврлар эмас", — деган Спайсер журналистларга АҚШнинг Суриядаги ҳаракатларини изоҳлар экан.