Оқ уй котиби Асадни "Ҳитлердан ҳам пасткашроқ" дея таърифлагани учун кечирим сўради

Жаҳон 12 Апрель 2017 9430
Фото: AP

Оқ уй расмий вакили Шон Спайсер журналистлар учун ўтказган брифингиада ноқулай аҳволга тушиб қолди. У Ҳитлер ҳам кимёвий қуролдан фойдаланиш каби пасткашликка бормаганини айтди. 

"Биз ҳатто кимёвий қуролдан Иккинчи жаҳон урушида ҳам фойдаланганимиз йўқ… Ҳитлер ҳам кимёвий қуролдан фойдаланиш даражасига тушмаган", — деган Спайсер ва Идлибдаги кимёвий ҳужумда Сурия ҳукумати ва шахсан Башар Асадни айблаган. 

Ушбу баёнотдан сўнг, Twitter ижтимоий тармоғида матбуот котибининг сўзлари юзасидан фикрлар билдирила бошланди. 

"Шон Спайсер газ камераларини Ҳолокост марказлари деб атади. У ҳолда, тахминимча, Гуантанамо  — Маданиятлараро марказ, шекилли", — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. 

Журналистлар брифингдан сўнг, Спайсер нацистлар Германиясининг газ камераларини қўллаганидан хабари бор ёки йўқлигига аниқлик киритишмоқи бўлишди. Бунга жавобан, Оқ уй расмий вакили буни билишини, аммо Ҳитлер ҳам кимёвий қуролни шаҳарларда қўлламаганини айтди. 

"Мен Ҳолокостнинг даҳшатли оқибатларини юмшатмоқчи эмасман. Мен шунчаки, кимёвий қуролни аҳоли пунктларига қўллаш учун авиациядан фойдаланиш чегарасини белгиламоқчи бўлдим. Бегуноҳ инсонларга қарши ҳар қандай ҳужумга йўл қўйиб бўлмайди", — деган Шон Спайсер. 

Конгресснинг вакиллар палатасидаги Демократлар камчилиги етакчиси Нэнси Пелоси ўз навбатида АҚШ президенти матбуот котиби Шон Спайсерни, Асадни Ҳитлер билан қиёслагани учун истеъфога чиқаришни талаб қилди. 

"Шон Спайсерни ишдан бўшатиш керак. Президент Трамп эса ўз вакилининг сўзларини инкор этиши шарт", — дейилади Пелоси баёнотида. "Спайсер ё президент номидан гапирган ёки президент уни ёлламаслиги керак эди", — деб қўшимча қилган Пелоси.

АҚШ президенти матбуот котиби Шон Спайсер эса, ўзининг беўхшов ўхшатиши учун узр сўрашга мажбур бўлди. У Башар Асадни Адольф Ҳитлерга қиёслаган эди, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.

Спайсер ўз баёнотини "беадаб" ўхшатиш деб баҳолаган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар