Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси биринчи ўринбосари Дамир Муҳиддинов давлатни исломий таълимни молиялаштиришни кучайтириш ва муфтиятлар фаолиятини кенгайтиришга чақирди.

"Жиддий исломий уламолар жамоаси керак, улар бир-икки киши эмас, юзлаб кишилардан иборат бўлсин. Улар радикализм ҳақида эмас, балки Ислом динини тўғри тушунишни мактаблар, коллежлар ва олий ўқув юртларида ҳамда ОАВда тушунтиришлари лозим, — деган Муҳиддинов "Москва" шаҳар янгиликлари агентлигига. — Шарқшунослик ва исломшунослик кафедралари, факультетлари, Ислом олий ўқув юртларини ташкил этиш учун маблағлар ажратилиши керак". 

Қайд этиш жоизки, Россиядаги Ислом дини ташкилотлари 2006 йил декабрида давлат иштирокида ташкил этилган Ислом маданияти, фани ва таълимини қўллаб-қувватлаш фонди томонидан молиялаштирилади.