Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи давомида 5 апрель куни Ўзбекистонга 500 минг т. Россия нефтини етказиб бериш ҳақидаги икки томонлама меморандум имзоланган. Бу ҳақда РБК’га келиб тушган ҳужжатларда айтилади. Бироқ, нашрнинг хабар беришича, Россияда бунинг учун ҳозирча техник имконият йўқ.

22 март куни Россия энергетика вазирлигида вазир ўринбосари Кирилл Молодцов бошчилигида “Ўзбекистонга Россия нефтини етказиб бериш” масаласида йиғилиш бўлиб ўтган.

Унда “Роснефть”, ЛУКОЙЛ, “Газпром нефть”, «РуссНефть» ва «Транснефть» вице-президентлари иштирок этди. Нефть компаниялари Ўзбекистонга 2017 йилнинг иккинчи чорагидаёқ 200 минг т. нефть етказиб беришга тайёрликлари ҳақида хабар беришди: ЛУКОЙЛ тест режимида 50 минг т.гача нефтни, яна 150 минг т.ни – “Газпром нефть”.

Бироқ баённомага кўра, “Транснефть” вице-президенти Сергей Андронов етказиб бериш учун керакли бўлган “Омск-Павлодар” нефть қувури 2017 йилда тўлиқ юкланганига аниқлик киритган. “Роснефть” у орқали Хитойга CNPC билан шартнома доирасида 10 млн. т. нефть етказиб беради.

Қўшни “Туймази-Омск-Новосибирск-2” нефть қувури ҳам 2017 йил учун тўлиқ юкланган. У Қозоғистон, шунингдек, Ўзбекистон орқали ҳам ўтади.

Баённомага кўра, “Транснефть” ТОН-2 нефть ўтказиш ҳажмини йилига 11 млн. т.га қадар оширмоқчи, бу эса Ўзбекистонга нефть етказиб беришга имкон беради.

Лойиҳа қарор қабул қилингандан кундан бошлаб бир ярим йил ичида амалга оширилади. Бироқ кенгайтириш фақатгина нефть компаниялари қўшимча қувватларни юклаш бўйича кафолат берсалар ва лойиҳани молиялаштириш манбалари аниқлансагина, мумкин бўлади.