Суриянинг БМТдаги вакили АҚШ террорчилик уруши бошлагани ва Сурияда кимёвий қурол йўқлигини айтди

Жаҳон 12 Апрель 2017 7504
Фото: RIA

АҚШ Сурияга қарши террорчилик уруши олиб бормоқда, Суриядаги авиабазага ракета зарбаси тўғридан-тўғри ҳарбий тажовуз бўлди, деб айтди Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфарий.

"Бир ҳафта аввал биз бу йиғилишга Остона ва Женевадаги музокараларнинг натижалари ҳақида ҳисобот беришга ва менинг давлатим Сурия учун сиёсий ечимни топишга интилаётган Мистура ва бошқа томонларнинг ишига янги туртки бериш учун келамиз, деб ўйлагандик", деб айтди Сурия вакили.

Унинг айтишича, йиғилишда томонлар "аксилтеррорчилик саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришлари керак эди".

"Кўтаринкиликка қарамай, АҚШ маъмурияти 14 йил аввал БМТ Хавфсизлик кенгашида Ироққа нисбатан уюштирган қонли томошасини қайтаришга қарор қилди. Бу "Ироқнинг оммавий қирғин қуроли ҳақидаги ёлғон" деб номланган томошадир. АҚШ менинг давлатим Сурияга қарши террорчилик урушини олиб бормоқда, энди бу қўғирчоқлар ва террорчилик ташкилотларидан фойдаланиш эмас, энди бу менинг давлатимга қарши тўғридан-тўғри ҳарбий тажовуздир", деб таъкидлаб ўтди Жаъфарий.

Жаъфарийнинг таъкидлашича, Дамашқ кимёвий қуролга эга эмас.

"Қандай қилиб теран фикрловчи одам бизда умуман йўқ бўлган нарсани қўллашда менинг давлатимга қарши ёлғон ва айбловларга рози бўлиши мумкин. Бизда бундай қурол йўқ", деб айтди Сурия вакили.

Унинг айтишича, Сурияда кимёвий қуролнинг йўқлиги БМТ ва Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотининг Сурияда 2014 йил июндаги кимёвий ҳужумларни тергов қилиш бўйича қўшма механизми баёнотида ҳам тасдиқланган. 

"Кимёвий қурол АҚШ кемасида Ўрта ер денгизида йўқ қилинган", деб қўшимча қилди Жаъфарий.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар