Сув хўжалигини самарали бошқариш муаммоларига бағишланган анжуман ўтказилди

Жамият 12 Апрель 2017 2427

11-12 апрель кунларида Тошкент ирригация ва мелиорация институтида (ТИМИ) «Глобаллашув шароитида сув хўжалигини самарали бошқариш муаммолари ва истиқболлари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Анжуманда ТИМИ олимлари, Ўзбекистон, Қозоғистон,  Қирғизистон,  Тожикистон,  Туркманистон  республикаларининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика соҳасидаги вазирлик вакиллари, ТИМИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари ИТИ, GIZ, IWMI, UNDP, Швейцария элчихонаси, сув тежовчи техника ва технологиялар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар иштирок этди. Бу ҳақда Тошкент ирригация ва мелиорация институти матбуот хизмати хабар берган.

Анжуманни ТИМИ ректори, қ.х.ф.д., профессор – М.Х.Ҳамидов ҳамда ЎзР ҚСХВ вазири ўринбосари, т.ф.н. – Ш.Р.Ҳамроев очиб беришди.

Шунингдек, ялпи мажлисда бир қатор халқаро ташкилот вакиллари ҳамда профессор – ўқитувчилар сўзга чиқиб, ўзларининг кириш сўзлари ҳамда илмий маърузалари билан иштирок этишди. Жумладан, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ўринбосари – Е.Н.Нисанбаев, Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлиги Сув хўжалиги ва мелиорация бошқармаси Бош директори – К.Ж.Таштаналиев, Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари — С.Н. Раҳимзода, Туркманистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Г.Байджанов, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Марказий Осиёда сув ресурсларини трансчегаравий бошқариш дастури раҳбари – Каролина Милов ўзларини кириш сўзлари билан, шунингдек, Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси Илмий-ахборот маркази (НИЦ МКВК) директори, профессор – В.А. Духовний “Будущее – водосбережение и сотрудничество” мавзусида, Швейцария элчихонаси миссия раҳбари ўринбосари, Сув ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича маслаҳатчи – Тьерри Умбер “Вода для жизни и интергрированное управление водными ресурсами в Центральной Азии” мавзусида, Ғарбий Венгрия университети профессори – Бела Маркус “Overcoming human barriers in using geoinformation technologies” мавзусида, Марказий Осиёнинг ҳудудий экологик маркази директори – Ш.Умарова “О деятельности РЭЦЦА. Водные инциативы” мавзусида, ТИМИ профессорлари – Ў.П.Умурзаков, А.Т.Салохиддиновлар “Чекланган сув ресурсларидан фойдаланишда юқори самарадорликка эришиш йўллари” мавзусида, ТИМИ қошидаги ИСМИТИ директори, т.ф.д., профессор – И.Э.Махмудов “Формирование и использование водных ресурсов в условиях изменения климата” мавзусида, ТИМИ катта илмий ходим-изланувчиси – Ш.Норбоев “Қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланишнинг долзарб муаммолари” мавзуларида ўзларининг илмий мақолалари билан фаол иштирок этишди.

Ялпи мажлисдан сўнг Марказий Осиё давлатлари делегация вакиллари учун  Ўзбекистондаги сув тежовчи технологиялар кўргазмаси ўтказилди ҳамда ТИМИнинг лаборатория комплекси билан таништирилди.

Тушликдан сўнг, соат 14:00да анжуман қуйидаги илмий йўналишларда маърузалар муҳокамасини бошлади:

  1. Сув хўжалигини инновацион ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш истиқболлари ва тармоқни самарали бошқариш стратегияси.
  2. Иқтисодиётнинг глобаллашув шароитида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимини молиявий-иқтисодий ривожлантириш хусусиятлари.
  3. Сув хўжалиги соҳасида иқтисодий самарадорликни таъминлаш: янгича ёндашув ва тенденциялар.
  4. Сув тақчил ва трансчегаравий ҳудудларда замонавий бошқарув, ресурс тежамкор технологияларини жорий қилиш: муаммолар ва ечимлар.
  5. Ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш, геоахборот тизими ва технологияларини модернизациялаш масалалари.
  6. Гидротехника иншоотлари ҳамда гидроэнергетик жиҳозлар самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш муаммолари.
  7. Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида автоматлашган бошқарув, тизимни электрлаштириш ва механизациялаш истиқболлари.
  8. Сув хўжалиги тизими учун малакали кадрларни тайёрлашнинг истиқболли йўналишлари.
Кўпроқ янгиликлар