Япониянин Toyota компанияси янги FT-4X концептини намойиш қилди. Унинг юкхона эшиги ўзгача услубда ишлаб чиқилган. У тепага ва ёнтомонга ҳам очилиши мумкин. 

Эҳтимол, бу прототип FJ Cruiser моделининг бўлажак ўринбосари ҳақида тасаввур уйғотади. Бироқ, ҳозирча, компания концептни серияли давом эттириш режалари ҳақида сўз юритмаяпти, аксинча янги ғояларнинг намойиши сифатида чекланишмоқда. 

FT-4X TNGA глобал модуль архитектураси негизида барпо этилган. Унинг ўлчами CH-R кроссовери билан бир хил. Концептга ўрнатиладиган мотор тафсилотлари очиқланмаган. 

Концептни компаниянинг Калифорниядаги дизайн-маркази тайёрлаган. Унинг ўзгача юкхона эшигидан ташқари, FT-4X орқа ғилдираклар оралиғидаги кузов томи ва аркаларини олиб қўйса бўлади. Уларнинг остига шиша жойланган. 

Салонда эса ухлаш учун қопни илғаш мумкин. У олд ўриндиқлар ўртасида тирсакқўйгич вазифасини ҳам ўтайди.