Ўзбекистон Москвада Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларда иштирок этади

Ўзбекистон 12 Апрель 2017 4729

2017 йилнинг 14 апрель куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Афғонистон бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси ҳам ушбу маслаҳатлашувларда иштирок этади.

Қайд этилишича, маслаҳатлашувлар Афғонистондаги вазиятни ҳал этишдаги ҳамкорлик масалаларига тегишлидир.

Кўпроқ янгиликлар