"Зенит" бош директори янги стадионда ўйнашни истамаётанини тан олди

Спорт 12 Апрель 2017 7316

"Зенит" яқин ойлар мобайнида ўзининг янги аренасида ўйинларни ўтказишни истамаяпти. Жамоага ҳаммадан ҳам, стадион чимининг ҳолати ёқмаяпти.

Санкт-Петербург клуби "Зенит-Арена"да 22 апрель куни илк ўйинини ўтказади, чунки клубнинг ЖЧ-2018 ташкилий қўмитаси олдида ўз мажбурияти бор. Бироқ клуб дебютни орқароққа сурмоқчи. Бу ҳақда "Зенит" бош директори Максим Митрофанов маълум қилган.

"Агар очиғини айтадиган бўлсам, биз ҳозир бу стадионда ўйинларни ўтказишни истамаган бўлар эдик. Бироқ 2018 йилги жаҳон чемпионатини қабул қиладиган томонларнинг маълум бир мажбуриятлари бор, Санкт-Петербург эса ана шундай шаҳарлардан бири. Конфедерациялар кубогигача стадионда камида учта тадбир ўтказилиши керак, дарвоқе, уларнинг айнан қандай тадбир эканлигини аниқлаштирилмаган, юридик жиҳатдан булар албатта футбол ўйинлари бўлиши ҳам шарт эмас. Формал жиҳатдан шаҳар ФИФАга икки тадбир ўтказиб бера олиши мумкин — байк-шоу ва концерт. Бироқ бунга ФИФА нима деб жавоб бериши мумкин? Майдондан фойдаланмадингиз, стадион ёритиш тизимини синаб кўрмадингиз, биз аренада айнан футбол ўйинлари қандай ўтишини кўришни хоҳлаймиз демайдими?" — дея Мирофанов гапларини келтиради "Фонтанка".

"Зенит"ни "Крестовский"га тўшалган чим сифати қониқтирмаяпти". Ўтган ҳафтада қурилиш жараёнида тайёрланган чим аллақачон яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлган эди. ЖЧ-2018 ташкилотчилари бу маълумотни рад этишди, бироқ чим бирмунча талофат кўрганини Мирофанов ҳам тасдиқлаган.

"Тафсилотларга тўхталиб ўтирмоқчи эмасман, лекин айтишим мумкинки, стадион пудратчилари томонидан тайёрланган у чимлар нобуд бўлиб бўлган. Ҳозиргисини "Зенит" мутахассислари парвариш қилишмоқда. У биз кутгандек ривожланмаяпти. Чунки майдоннинг инженерлик тизимлари тўлиқ ишламайди ва фойдаланишга топширилмаган. Боз устига, стадион томини ҳам бир неча сабабларга кўра очиб бўлмаяпти. Майдонимизга тоза ҳаво етишмаяпти. Томни 12-куни очиб беришга ваъда беришган. Биз чим бемалол ўсиши мумкин бўлган икки ҳафтани йўқотиб бўлдик", — деган "Зенит" бош директори.

Митрофановнинг сўзларига кўра, майдонни лойиҳада белгиланганидек стадион ташқарисига олиб чиқиш имконияти бўлганида чимни аллақачон рисоладагидек қилиб ўстириб қўйган бўлишарди, бироқ бунинг иложи бўлмади. Майдон ичкаридан олиб чиқиб, қуёшда тоблантирилиши керак бўлган ҳудудда "Россия-2018" ташкилий қўмитаси медиашаҳарча бунёд этган, шу сабабли майдонни олиб чиқиш учун жой йўқ. Митрофановнинг айтишича, бу медиашаҳарча 2018 йилги жаҳон чемпионати очилишигача ўша ерда тураверади, хуллас, Конфедерациялар кубогидан сўнг ҳам, майдонни ташқарига чиқариб қуёшда тоблантириш ва шамоллатишнинг имконияти бўлмайди.

"Крестовский"да "Зенит" ўзининг илк ўйинини 22 апрелда ўтказади. Шу куни Санкт-петербург клуби ўз майдонида "Урал"ни қабул қилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар