Жорий йилнинг 10 апрель кунидан бошлаб, Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида алоҳида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезднинг мунтазам қатнови йўлга қўйилди. Шу муносабат билан «Афросиёб» электропоездларининг ҳаракатланиш вақти қуйидагича этиб белгиланди:

• Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №760/759 сонли «Афросиёб» электропоезди ҳар куни эрталабки соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 16:48 да Қарши вокзалидан ортга қайтади. 

• Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №762/761 сонли электропоезд ҳар куни эрталабки соат 7:30 да пойтахтдан жўнаб, шу куни соат 15:51 да Бухоро вокзалидан ортга қайтади. 

• Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида йўлга қўйилган №764/763- сонли юқори тезликдаги электропоезд ҳар куни эрталабки соат 8:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 17:00 да Самарқанд вокзалиданТошкентга қайтади. 

Шунингдек, мазкур санадан бошлаб, Тошкент – Бухоро йўналишидаги «Шарқ», Тошкент – Қарши йўналишидаги «Регистон» ҳамда №380/379- сонли Тошкент – Термиз йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгаришлар киритилди. Бу борада белгиланган ўзгаришларни  1005 қисқа телефон рақами орқали ҳам билиб олиш мумкин.