“Ахборот” ҳам муаммолар ҳақида лавҳалар тайёрлай бошлади

Жамият 13 Апрель 2017 27196

Ўзбекистон МТРКнинг “Ўзбекистон” телеканали “Ахборот” дастури орқали илк бора Чилонзор туманидаги қатор ижтимоий муаммолар очиқ ойдин намойиш этилди.

Жумладан, Чилонзор туманининг учинчи мавзесидаги 23-уй аҳволи ҳақида сўз юритилди. “Негадир уй аввал бошдан ертўласиз қурилган. Боз устига томидан ҳам тинимсиз сув оқаркан, электр тармоқларининг ўта хунук аҳволга тушиб қолганлиги ҳудуд аҳолисининг ҳаётига хавф солиб турибди”, - дейилади кўрсатилган лавҳада. Шу уйда истиқомат қилувчи фуқаронинг сўзларига кўра, уйга 2007 йилда таъмирлаш учун маблағ ажратилган, бироқ натижаси бўлмаган. 

Бундан ташқари, иккинчи мавзедаги йўллар ҳам танқид қилинган. “Тасвирлар ортиқча изоҳга ҳожат қолдирмайди, ислоҳотлар тобора шижоат касб этаётган бир вақтда, пана-пастқамда эмас, шундоқ ҳамманинг кўз ўнгида, ҳар куни “Мана мен” деб кўриниб турган муаммога мутасаддиларнинг кўзи тушмаганлигига ишонгинг келмайди”, - дея ҳикоя қилади журналист. 

Туманнинг 20 мавзеси ҳам шу каби муаммолар қуршовида қолган. Уй ертўлалари ёз-у қиш сув ичида. “Бу каби камчиликлар албатта, уйма-уй юрилганда, оддий хонадонлар, оддий одамлар билан бир қур суҳбат қурилганда, улар дарди билан яшалгандагина ойдинлашади”, - дейилган лавҳада. Тасвирларда уйларнинг муаммолар гирдобидаги аҳволи намойиш этилди, уй-жой ширкатлари, маҳалла йиғинлари, умуман ўрта ва қуйи бўғин мутасаддиларини боғловчи тизим умуман ишламаётгани танқид қилинди.

Туманнинг Чорбоғ кўчасидаги 9 қаватли 8-уй авария ҳолатида эканига алоҳида эътибор қаратилган. Шу пайтга қадар бу муаммо юзасидан бир неча бор мурожаат қилинган бўлса-да, унинг ечими ҳалигача негадир пайсалга солиб келинган. “Бир ёққа қийшайиб қолган бу уй. Ҳамма тасдиқлайди, бир ёнга эгилиб қолган. Чунки ертўла аввал сувга тўларди”, - дейди шу уйда яшовчи фуқаролардан бири.

Бундан ташқари, туманнинг “Бешқўрғон”, “Хирмонтепа”, “Наққошлик” маҳаллаларидаги қатор муаммолар ҳақида ҳам сўз юритилар экан, бу вазият ечимини кутавериб “одатий ҳолатга айланиб қолган”, дея кинояли сўзлар билдирилади. 

Шунингдек, лавҳада тумандаги айрим тиббиёт, таълим муассасалари, бозор ҳудудидаги қониқарсиз аҳвол, нотариал идоралардаги навбатда турган кишиларга ходимлар эътиборсизлиги оддий фуқароларнинг бу борадаги очиқ-ойдин норозилиги билан бирга намойиш қилинган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар