Алишер Усмонов Навальнийдан товон пули талаб қилмади

Жаҳон 13 Апрель 2017 12813
Фото: RIA

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш даъвоси бўйича мухолифатчи Алексей Навальнийга моддий эътирозлар билдирмади. Бу ҳақда Москванинг Люблин суди матбуот хизматида 13 апрелда маълум қилинди.

"Усмоновнинг даъвосида Навальнийга мулкий эътирозлар йўқ", деб айтган суд вакили. Унинг айтишича, Усмонов фақатгина тарқатилган ахборотни инкор қилишни талаб қилмоқда.

Маълум қилингандек, суд 5 кун ичида Усмоновнинг даъво аризасини ишлаб чиқаришга қабул қилиш масаласини ҳал қилади.

Усмоновнинг Навальний устидан судга даъво аризаси бериши 12 апрелда маълум бўлган. Усмоновнинг айтишича, Навальний миллиардерни Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан коррупциявий алоқалар, даромад олишнинг яширин схемалари ва ходимларини арзимаган пулга ишлатиб, уларни "тунашда" айблаб, "мумкин бўлган чегарадан ўтиб кетган".

Навальнийнинг коррупцияга қарши жамғармасида миллиардернинг юристлари билан судда "кўришишдан мамнун бўлишлари" билан жавоб берилган.

РИА “Новости” ахборот агентлиги томондан сўралган адвокатлар, Усмонов суд жараёнида ўзининг ҳақлигини исботлай олишини тахмин қилишган. Уларнинг таъкидлашларича, ОАВда чоп этилган маълумотларга кўра, Навальнийнинг "Бу сизга Димон эмас" деб номланган фильмида сўзланган, Рублёвкадаги данғиллама уй билан боғлиқ битимда ҳеч қандай қонунбузарлик бўлмаган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар