Бишкекда ЕОИИ йиғилиши ва КХШТ етакчилари норасмий учрашуви ўтказилади

Жаҳон 13 Апрель 2017 3175
Фото: РИА "Новости"

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги “Ала-Арча” қароргоҳида Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзо-давлатлари норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон етакчиси матбуот хизмати хабар берди.

"2017 йилнинг ўн тўртинчи апрель куни Бишкек шаҳрида Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо-давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. ЕОИК йиғилиши Қирғизистон республикасининг жорий йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқи органларидаги раислиги доирасида бўлиб ўтади. Президент Алмазбек Атамбоевнинг таклифи билан 2017 йил Евроосиё ҳудудида бизнесни ривожлантириш учун янада яхши шароитларни яратишга бағишланади", - дея хабар берди матбуот хизмати.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи йиғилиши давомида Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Россия президентлари Иттифоқ доирасидаги иқтисодий алоқаларга оид долзарб масалаларни муҳокама қилишади. Хабар қилинишича, йиғилиш ишида Молдова президенти ҳам иштирок этади. ЕОИИ давлатлари раҳбарлари Молдова Республикасининг унга Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини бериш борасидаги мурожаатини кўриб чиқишади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо-давлатлар етакчиларининг норасмий учрашувида эса ташкилотнинг ривожи, шунингдек минтақавий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилади. Учрашувда Арманистон, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон президентлари иштирок этади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар