АҚШ ҳарбийлари ва разведкаси Сурия ҳарбий хизматчилари ва кимёвий экспертларининг музокараларини тинглашга муваффақ бўлган. Улар Идлибда зариндан фойдаланган ҳолда кимёвий ҳужумни амалга оширишни муҳокама қилишган. CNN телеканали юқори лавозимли манбасига таянган ҳолда шу ҳақда хабар қилмоқда

Телеканалга кўра, маълумотлар эҳтимолий кимёвий хуруж уюштирилганидан сўнг бир неча соат давомида ўтказилган разведка амалиёти чоғида қўлга киритилган. Америка мулозимларининг айтишича, Сурия президенти Башар Асаднинг ушбу ҳужум учун жавобгарлигида "шубҳа йўқ".

Мулозимнинг қайд этишича, Вашингтон ҳужум бўлишини билмаган. АҚШ Сурия ва Ироқ каби мамлакатларда жуда кўплаб маълумотлар тўплайди. Бироқ, бирор ҳодиса бўлмагунча, бу маълумотларни қайта ишламайди.